Ҳаёт қайиғи (2 китоб). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов страница 19

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

енгиб ўтишда спорт катта ёрдам берганини таъкидлади. Ҳатто “бўйсунмас”ларнинг 80 фоизи ҳам шунга яқин фикр билдирди. Тўғри, жисмоний тарбия боладаги мавжуд ирода кучига қувват беради. Абдулла Авлоний ҳазратлари бадан тарбиясига эътиборларини қаратиб, шундай фикр билдирганлар: “Бадан тарбиясининг фикр тарбиясига ҳам ёрдами бордир. Жисм ила руҳ иккиси бир чопоннинг ўнг ила терси кабидир. Агар жисм тозалик ила зийнатланмаса, ёмон хулқлардан сақланмаса, чопонни устини қўйиб астарини ювуб овора бўлмоқ кабидурки, ҳар вақт устидаги кири ичига урадур. Фикр тарбияси учун маҳкам ва соғлом бир вужуд керакдур… Имом Шофеъи ҳазратлари: “Илм икки хилдур: бири – бадан илми, иккинчиси дин илми”, – демишлар. Бунга қараганда энг аввал ҳифзи сиҳат қоидаларини билмак, саломатликка терс бўлган нарсалардан сақланмак ила бўладур…”

      Спортнинг ҳар бир киши учун кони фойда экани ҳақида кўп гапирмасак ҳам бўлар. Аммо айни шу соҳада тарбияга оид жиддий муаммоларга дуч келамиз. Айнан шу соҳада боланинг маънавий камолотига эътибор кам.

      Бола маълум бир спорт турига қизиқиб, ёки акасими, дўстигами эргашиб тўгаракка борса, тренер энг аввало унинг қобилиятини текшириб кўради. Ҳар бир тренерга фақат қобилиятли бола керак. Унга шунчаки тўп тепиб, бўш вақтини ўтказадигани керак эмас. Агар лаёқат сезилмаса, тренер ундан осонгина қутулиб қўя қолади. Унга бугунги натижа керак. Болада бугун бўлмаса эртага қобилият юз очиши мумкин, деган гап унга ёқмайди. Айнан спорт тренерларида тарбиячига зарур бўлмиш педагогикага доир билим етарли эмас.

      Катталар спортида допингдан, яъни кишида қўшимча куч уйғотадиган доридан фойдаланиш мавжудлиги ҳақида ёзиш, ҳатто гапириш мумкин эмасди. Гиёҳвандликнинг бошланиши ҳисобланмиш бу иллат гўёки Совет спортида йўқдай эди. Совет спорти учун энг муҳими – мусобақаларда қандай қилиб бўлса-да, ғолиб бўлиш. Болалар, ўсмирлар, ёшлар ўртасидаги мусобақаларда допинг иллати учрамасди. Ундан баттар иллат – ёлғон кўп аралашарди. “Қандай қилиб бўлса-да ғолиб чиқиш!” деган асосий шиорни “ғирромлик қилиб бўлса-да енгиш”, деб тушуниш ҳақиқатга яқин эди.

      Спортга қизиқувчи бола дастлабки қадамларидаёқ ғирромга дуч келади. Маълумки, мусобақалар ёшга қараб босқичма-босқич ўтказилади. 12-13 ёшлилар бошқа, 14-15 ёшлиларники бошқа. Шунга яраша талаб ҳам, шароит ҳам ўзга-ўзга бўлади. Тренерлар мусобақада ғолиб келиш учун 12-13 ёшлилар мусобақасига 14-15 ёшли ўсмирни бошқа исм-насабда қўядилар. Яъни, 15 ёшли Болтаев 12 ёшдаги Тешаевнинг ҳужжати билан мусобақада қатнашади. Кўпинча шундай ўйинчилар ғолиб келишади ва ёрлиқлар ҳам бировнинг номига берилади. Бировнинг номидан ғирром равишда мусобақада қатнашаётган боладан яхши тарбия кутиш мумкинми? У ҳаётида ғирром йўлини танлаб олмайдими?

      Адашмасам, 1969 йил эди шекилли, машҳур спортчимизнинг футбол мактабида маҳоратини оширган укаси ўзидан уч ёш кичик Шоир исмли бир боланинг ҳужжати билан Ереванда бўлиб ўтган мусобақада қатнашиб, “Энг яхши ҳужумчи”

Скачать книгу