Ҳаёт қайиғи (2 китоб). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов страница 37

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

номи билан аташ нодонлиги борки, бундан ҳазар қилинса яхши бўларди. Чунки кимнидир “мол” ёки “макиён” деб аташ ҳақоратнинг айни ўзидир. Қаранг-да, “лочин”, “йўлбарс” ёки “бургут” деб лақаб қўйилмайди. Айнан кишини камситувчи номлар танланади. Ёки кишининг жисмоний камчилигини таъкид этувчи сифатлар қўйилади. Каминани соҳибқирон Амир Темурни баъзан ёзма адабиётларда ҳам “Темурланг” дейишлари ажаблантиради. “Ланг” – чўлоқ, оқсоқ деган маъно англатишини, “Темурланг” – “чўлоқ Темур” эканлигини кўпчилик билмайди шекилли-а?

      Чустда Ғовасой деган сўлим жой бор. Шинаванда улфатлар даврасида эдим, ўзларининг бир ҳазилларини кула-кула айтиб беришди. “Хўтик” лақабли дўстлари катта-кичикнинг олдида уялаётганини айтиб, бу сўзни тилга омасликларини илтижо қилибди. “Марҳаматли” дўстлар “Майли, аммо битта ош қилиб берасан, ўшанда лақабдан кечамиз”, дейишибди. Содда дўст бунга кўниб, чойхонада ош дамлабди. Ичадиганини ичиб, ейдиганини еб, роҳатланган дўстлар зиёфат охирида “Омийн, энди сени “хўтик” демаймиз, анча катта бўлиб қолдинг, бугундан бошлаб “Эш-шаксан!” деб қочиб қолишибди… Бу ҳазил уларга қимматга тушибди, ўттиз йиллик дўстлари улфатдан чиқибди.

      Фантастиканинг ватани – Шарқ!

      Биринчи китобимга доир хотираларни жиндек тизгинлаб, фантастика ҳақида озроқ фикр юритсам, дейман. Чунки адабиётнинг бу тарзини кўпчилик тўғри англамайди. Ёдингиздадир, Москвадаги йиғинда “Фантастиканинг ватани – Шарқ” деган мавзуда сўзлаганимни баён қилиб эдим. Диққатингизни яна шу мавзуга тортишга ижозат беринг:

      Тилга олганим Москвадаги мажлисда рус фантастикасининг тақдири ҳақида ташвишланиб гапиришган эди. Сабаби: русийзабон ёшлар орасида фантаст ёзувчилар ғоят кам экан. Шунда мен сўзга чиқиб ўзбек адабиётида аксинча, бизда фантастларнинг деярли ҳаммаси ёшлардан, деган эдим.

      1966 йили “Шарқ юлдузи” журнали фантастика тарзида болалар учун ёзилган “Ойга сафар” сарлавҳали ҳикоямни нашр этди. Бахт уммонида шодлик билан суздим. Ўшанда адабиёт гулшанининг дарвозаси мен учун ҳам очилгандай бўлиб эди. Кейинроқ ўйлаб қарасам, шу кичик ҳикоянинг нашр этилиши барча фантаст ёзувчиларга тиланган “оқ йўл” экан. Ўзбекистонда фантастиканинг ривожи бошқа жумҳуриятларга нисбатан анча яхши бўлди. Бизда устоз ёзувчилар, ноширлар ва муҳаррирлар бу жанрга монелик қилмадилар. Аксинча, қизиқиш билан қарадилар, ёрдам бердилар, тақдирладилар. Қўшни жумҳуриятларда фантастик асарлар нашр қилиш қийин эди. Шу сабабли уларда бу соҳада ўсиш бўлмади. Бизнинг фантаст ёзувчилар эса иттифоқ ва жаҳон миқёсига чиқишга эришдилар. Бу соҳада марҳум Ҳожиакбар Шайховнинг хизмати катта. У ўз ижоди билан ҳам, кейинчалик ношир сифатида ҳам фантастиканинг ривожланишига сезиларли ҳисса қўшди. Унинг ташаббуси билан нашр этилган “Сирли олам” журналининг таъсирини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Афсусли ери шундаки, кейинги йилларда бу мавзудаги китоблар деярли кўринмай қолди. Ноширлар чўчишмаса ҳам бўларди, фантастика ишқибозлари бизда кўп. Бу тарзда ёзилган

Скачать книгу