Қумдаги хотин. Абэ Кобо

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қумдаги хотин - Абэ Кобо страница 14

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Қумдаги хотин - Абэ Кобо

Скачать книгу

танглигидан дарак бермайдими? Хотиннинг махкум бир мутелик билан ўз тақдирига хотиржамгина тан бериб юрганлиги эркакнинг ёмон бир аҳволда қолганлигидан дарак бермайдими ахир? Хотиннинг кечаги сўзлари ҳам балки беҳуда айтилган гап эмасдир? Эркак шу сўзлардан бу ерда анча вақтгача қолиб кетажагини пайқаб олиши қийин эмасди.

      Яка бир чоғроқ қум кўчкиси кўчди.

      Эркак чўчиб уйга қайтиб кирди. У бўйрада ҳамон мук тушиб ётган хотиннинг тепасига келиб, зарда билан унга қўлини кўтарди. Кўзларида кучли нафрат чақнаб, бутун вужудини алам чулғади. Аммо бирдан мажолсизланиб, хотинга тегмай, кўтарган қўлини шилқ этиб ташлади. Уни тарсакилаш қам кўнглида йўқ эмас эди. Хотин ҳам, эҳтимолки, шундай қилади деб ўйлаётгандир? Албатта, шуни кутиб ётибди. Ахир жазо тортиш ҳам қисман бўлса-да, гуноҳни ювиш, деган гап-ку.

      Эркак хотинга орқасини ўгириб, ерга чўзилди-да, бошини қўллари билан чангаллаганча оҳисга ингради. Сув очиб кетган оғзидаги сўлакни ютмоқчи эди, ютолмади – томоғига тиқилиб қолди. Шиллик, пардалари қум ҳидини жуда тез сезадиган бўлиб қолган шекилли, бу ерга келгаиига анча бўлиб қолган бўлса ҳа.м сира кўниколмаяпти, Сўлаги оғзининг четларида қўнғир, қуйқа кўпик бўлиб йишлиб қолибди. Сўлагини тупуриб ташларкан, оғзида қолган қумнинг ғўдирлигнни яна ҳам кучлироқ сеза бошлади. У лабларинииг ички томонларини тилининг учи билан ялаб, тупуриб ташламоқчи бўлган эди, иложи бўлмади. Қайтага оғзи қуриб, ҳамма ёғи яллиғланиб кетгандек ачиша бошлади.

      Майли, на чора? Хотин билан албатта гаплашиб, бор гапни муфассал айтиб беришга мажбур қилади. Агар аҳвол мутлақо равшанлашса, бир йўлини топади. Ҳаракат қилишдан олдин режа тузиб олинади-да. Ахир шунақанги бемаъни бир аҳволга тушиб кўникиб кетаверадими?.. Борди-ю, хотин жавоб бермаса, нима қилади?.. Индамаслик энг даҳшатли жавоб бўлади-ку! Бундай бўлиши сира ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Хотин яккаш безраяди… Нега энди худди ҳимоясиз бир жабрдийдага ўхшаб тиззаларини йиғиштирганча ғужанак бўлиб ётибди экан?..

      Мук тушиб ётган яланғоч хотиннинг важоҳати ғоят даражада шармандали, аллақандай бир ҳайвоний эди. Агар елкасига қўлинг тегса, зумда бу ёққа ўгирилиб оладигандек. Эркак шу фикрнинг ўзиданоқ уялиб кетиб бўғзига алланарса тиқилди. Бирданига хаёли бузилиб, ўзини қумга белашган яланғоч хотиннинг устида кўргандай, уни жаллод каби қийнаётгандай бўлди. Дарҳол сергакланди… Эртами, кечми шундай бўлиши турган гап… Ана унда бирон нарса дея олишга тили қисиқ бўлиб қолади…

      Човида бирдан кучли оғрик бошланди.Тарс ёрилиб кетай деяётган қовуғи танг қилмоқда эди.

      8

      Ёзилиб олган эркак енгил тортиб, бадбўй исни ҳидлаганча турарди… Шу туришида бирон нажот келиб қолишига ишонмасди, албатта. Уйга сира қайтиб киргиси келмасди. Хотиндан узоқда экан, унинг ёнида бўлиш нақадар хафли эканлигини аниқ тушунди. Йўқ гап хотиннинг ўзида эмас, унинг қай ҳолатда ётганлигида, унинг ўша важоҳатида эди шекилли. Бунақа шарманда хотинни сира ҳам кўрмаган

Скачать книгу