ШАҲЗОДА ВА ГАДО. Марк Твен

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ШАҲЗОДА ВА ГАДО - Марк Твен страница 10

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
ШАҲЗОДА ВА ГАДО - Марк Твен

Скачать книгу

аммо эскириб, айрим ерлари титилиб ҳам кетибди. Шишиб кетган оёқлари – биттасига дока боғланган – ёстиқ устига ташланган. Хонада сукунат ҳукмрон, Томдан бошқа ҳамма итоат ила бош эгиб турибди. Юзидан заҳар томиб турган бу мажруҳ кимса қаҳрли Генриҳ VIII эди. У сўз бошлаши билан совуқ юзи мулойим қиёфага кириб қолди:

      – Бу қанақаси, соҳиб Эдуард, азиз шаҳзодам? Менга бундоқ қайғулик ҳазил қилмоқлик фикри миянгга қаёқдан келиб қолди? Каминага – сени эркалаб суйгувчи меҳрибон қирол отангга-я?!

      Том бу нутқнинг ибтидосини ўзининг саросимадаги ҳислари имкон бергани қадар тинглаб турди, лекин “меҳрибон қирол отанг” сўзлари мудроқ онгига етиб боргач, юзи оҳакдай оқариб кетди, бола худди ўқ теккандай тиззалаб қолди ва қўлларини юқори кўтариб нидо қилди:

      – Сиз қиролмисиз? У ҳолда менинг паймонам тўлибди!

      Ўғилнинг бу сўзлари қиролни гангитиб қўйди, унинг кўзлари ҳар томонга олазарак боқди ва ниҳоят боланинг юзига келиб тўхтади. Ҳафсаласи пир бўлиб, гап бошлади:

      – Афсус, мен саройда тарқалган овозаларни шунчаки сафсата деб ўйлагандим. Аммо ростдан ҳам янглишибман, – подшоҳ оғир тин олди ва мулойимлик билан Томга мурожаат этди: – Отангга яқинроқ кел, бўтагинам. Тобинг бўлмаяптими?

      Томнинг оёққа туришига ёрдамлашиб юборишди, унинг бутун вужуди қалтираб, Англия қироли аъло ҳазратларига журъатсизгина яқинлашди. Қирол боланинг чаккаларини икки қўли орасига олиб, қўрқув акс этган юзига меҳр ва синчковлик билан тикиларкан, унинг эси жойига қайтганлиги аломатларини умид билан излай бошлади. Кейин боланинг жингалак сочли бошини бағрига босди ва бармоқлари билан сийпалай бошлади.

      – Наҳотки падари бузургворингни танимаётган бўлсанг, ўғлоним? – сўради у. – Кекса отангнинг юрагини тилкалама, мени таниётганингни айт! Мени танийсан-ку, шундай эмасми?

      – Сиз менинг қаттиққўл ҳукмдоримсиз. Ҳукмдорим, парвардигор сизни ўз паноҳида асрасин!

      – Тўғри… Орий рост… маъқул гап… Тинчлан, қалтирама. Бу ерда сени ҳеч ким ҳафа қилмайди, сени ҳаммамиз яхши кўрамиз. Шу топда аҳволинг анча яхши, ёмон туш кўрган бўлсанг, ҳаммаси ортда қолди, шундайми? Сен яна кимлигингни эслай бошладинг – кимлигингни биляпсан-ку, тўғрими? Ҳозиргина менга сен ўзингни бошқа ном билан атаганингни айтишди. Лекин энди сен ўзингни бошқа одам сифатида кўрсатмоқчи эмассан, шундай-а?

      – Ўтиниб сўрайман, марҳаматингизни дариғ тутманг, улуғ ҳукмдорим: мен айни ҳақиқатни айтяпман. Мен аҳли раиятингиз орасидаги энг тубаниман, ғирт қашшоқ бўлиб дунёга келганман. Фақат мусибатли, алдамчи тасодифгина мени бу даргоҳга бошлаб келди, ҳолбуки, ўзим ҳеч қандоқ номақбул қилмишни содир этганим йўқ. Ўлимимга ҳали эрта, ҳозирча жуда ёшман. Биргина сўзингиз мен учун нажот бўлади. О, ҳаётбахш каломингизни айтинг, ҳукмдорим!

      – Ўлим? Бундай сўзни айта кўрма, азиз шаҳзодам, тинчлан. Саросимадаги юрагингга хотиржамлик қўнсин… сен ўлмайсан.

      Том қувончли қичқириқ билан тиз чўкди:

      – Илтифотингиз

Скачать книгу