СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев страница 12
2. Қадимги Юнонистон ва Римда шаклланган антик сиёсий қарашлар
Сиёсий қарашларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшган энг машҳур юнон мутафаккири Сократдир (эр.ил.469–399 йй.) . Cократнинг фикрича, қонунларсиз полис (шаҳар-давлат) ҳаётини ахлоқий ташкил этиш мумкин эмас. Шунингдек, полисдан ташқарида қонунлар бўлмайди; қонунларнинг ўзи полиснинг пойдевори. Сократ ўз табиатига биноан адолатли бўлган қонунлар ва ҳукмрон бўлган давлат-полиснинг ашаддий тарафдори сифатида танилди.
Сократ ахлоқий фалсафасининг асосий принципига биноан билимли одамларгина қонун чиқариш ва бошқарув билан шуғулланишлари лозим. Унинг фикрича, «халқ иродаси ва давлат қонунларига асосланувчи ҳокимият подшоликдир, халқ иродасига қарши, қонунларга эмас, балки ҳукмдорнинг ўзбошимчалигига асосланган ҳокимият тираниядир. Агар идора этиш қонунлар ижросини таъминловчилар томонидан амалга оширилса, бу аристократиядир; агар идора этиш бойликдан келиб чиқса, унда плутократия, халқ оммаси иродасидан келиб чиқса, демократия дейилади».
Платоннинг «Критон» асаридан келиб чиқилса, Сократ Европа сиёсий-ҳуқуқий фикрлари тарихида биринчи марта давлат билан унинг аъзолари (фуқаролари) ўртасида шартномавий муносабатлар бўлиши лозимлиги масаласини кўтарган мутафаккирдир. Сократнинг ўзига хос ривожланиб борган патерналистик қарашларига мувофиқ фуқаро ва давлатнинг шартномавий алоқалари, Ватан ва Қонунлар ота ва онадан-да юксакликка қўйилган; худди ана шулар фуқаролар учун олий мақомли ота-она, тарбиячи ва ҳокимдир13 . Унинг фикрича, давлат фуқаросига қуйидагилардан бирини танлаш ҳуқуқи берилади: қонуний полис органлари ва мансабдор шахсларнинг адолатсиз қарорлари ва тадбирларини ишонтириш ва бошқа ҳуқуқий куч ишлатилмайдиган воситалар билан бажармаслиги ёки уларни бажариши мумкин. Сократ оқилона ва адолатли қонунлар ҳукмронлиги билан сиёсий эркинлик имкониятини бир-бирига боғлайди. У полис олдидаги индивиднинг бурчлари ҳақида сўзлар экан, бунда оқилона ва адолатли тарзда тартибга солинган полисдаги эркин ва ўзаро тенг фуқароларнинг қонунлаштирилган бурчларини назарда тутади. Унинг фикрича, мана шу йўлдаги эркинлик – «инсон учун ҳам, давлат учун ҳам ажойиб ва улуғвор бойликдир»14 . Албатта, Сократ томонидан илгари сурилган ғоялар ва унинг таълимоти сиёсий фанлар ривожланишида муҳим ўрин тутади.
Сиёсий таълимотларни