СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев страница 16
Форобий Х асрнинг бошларидаёқ адолатли фуқаролик жамиятининг содда ва оддий модели лойиҳасини қуйидагича таърифлайди: «Маданий жамият ва маданий шаҳар (ёки мамлакат) шундай бўладики, шу мамлакатнинг аҳолисидан бўлган ҳар бир одам касб-ҳунарда озод, ҳамма баб-баробар бўлади, ҳар ким ўзи истаган ёки танлаган касб-ҳунар билан шуғулланади. Одамлар чин маъноси билан озод бўладилар. Бири иккинчисига хўжайин бўлмайди. Одамларнинг тинчлик ва эркинликларига халақит берувчи султон (яъни подшоҳ) бўлмайди. Улар орасида турли яхши одатлар, завқ-лаззатлар пайдо бўлади»31 . Кўриниб турибдики, мутафаккир илгари сурган «маданий жамият»нинг асосий белгиси фуқаролик жамиятининг энг асосий унсурларидан бири – инсон эркинлиги бўлганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Шу билан бирга, «маданий жамият» ва «маданий шаҳар» халқининг эркин равишда ўзлари хоҳлаган касб-ҳунар билан шуғулланишлари ғояси ҳам фуқаролик жамиятининг энг муҳим белгиларидан биридир.
Маълумки, фуқаролик жамияти шароитида сиёсий тизимни демократиялашнинг энг муҳим тамойили сифатида фуқароларнинг эркин сайлов ҳуқуқи билан таъминланиши тушунилади. Улар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, ўз манфаатларини рўёбга чиқариш ва муҳофаза қилиш, ҳуқуқини таъминлаш учун ҳақиқий шарт-шароит, ҳуқуқий заминга эга бўладилар. Бу каби жамиятда инсон ҳуқуқлари ва эркинлари ҳар томонлама ҳимоя қилинади. Ҳозирги давр вакиллик демократиясининг ана шу муҳим унсури ҳам Форобий эътиборидан четда қолмаган: «Уларнинг ўзларидан («фуқаролардан», демоқчи) сайланган раҳбар ёки бошлиқлар ҳокими мутлақ бўлмайди. Улар одамлар ичидан кўтарилган, синалган, энг олижаноб, раҳбарликка лойиқ кишилар бўладилар. Шунинг учун бундай раҳбарлар ўз сайловчиларини тўла озодликка чиқарадилар, уларни ташқи душмандан муҳофаза қиладилар. Бундай раҳбарлар ҳаммага баробар муносабатда бўладилар, ҳатто ҳамманинг манфаатини ўзларининг манфаатларидан ортиқ кўрадилар, умумнинг манфаати учун ўзларининг шахсий манфаатларидан кечадилар, халқ манфаати учун ўзларидаги куч-ғайрат ва бойликларни аямайдилар»32 .
Мутафаккир фозил жамият ва шаҳар (давлат) уюшмаси шаклланиши ҳамда қарор топишининг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва маълум даражада иқтисодий масалалари ҳақида фикр юритар экан, бу борада объектив хулосага келиш учун ўз замонасидаги мавжуд жамият