СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев страница 46
Биринчидан, сиёсий тизим ахборот хизматларига (ҳукумат ва шахсий), жамоатчилик фикрини ўрганиш марказларига (ҳукумат қабулхоналари, агентура шахобчалари ва бошқ.) тегишли бўлган, “рецепторлар” деб аталувчилар (ички сиёсий ва ташқи сиёсий) воситасида ахборотларни қабул қилади. Бунда тушган маълумотлар сараланади, тизимлаштирилади ва дастлабки таҳлиллар амалга оширилади. Иккинчидан, кейинги босқичда сараланган янги ахборотларга “хотиралар ва баҳолашлар” хизмати доирасида қайта ишловлар берилади, бу жараёнда бир томондан, қўлга киритилган ахборотлар эски ахборотлар билан қиёсланади, бошқа томондан, қадриятлар, меъёрлар ва стереотиплар асосидаги баҳолашлар амалга оширилади. Учинчидан, сиёсий вазиятни ўз устувор жиҳатларига ва ҳукумат мақсадларига (қарорлар қабул қилиш маркази сифатидаги) мувофиқлиги даражасининг хулосавий баҳолашлар олинганидан кейин тизимнинг охирги жорий ҳолатини мувофиқлаштириш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинади. Ва ниҳоят, охирги босқичда “таъсир манбалари” (“эффекторлар”) деб аталувчи акторлар (ижроия органлари ва бошқ.) қарорларни амалга оширади, сўнгра уларнинг натижалари тизимни амал қилишини янгидан такрорланишини таъминловчи “рецепторлар” учун “орқага қайтувчи алоқалар” орқали янги ахборотлар сифатида хизмат қилишга тақдим этади.
К.Дойч, шу билан бирга, сиёсий тизимдаги коммуникацияларнинг учта турини ажратиб кўрсатади: 1) шахсий, норасмий коммуникациялар (face-to-face) , масалан, депутатликка номзоднинг сайловчилар билан табиий ҳолатдаги шахсий алоқаси; 2) ташкилот орқали коммуникациялар, яъни ҳукумат билан алоқалар партиялар ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари воситасида амалга оширилади; 3) ОАВ (оммавий ахборот воситалари) орқали бўладиган коммуникациялар, тезлик билан ўсиб бораётган электрон воситалар.
К.Дойчнинг сиёсий тизим концепцияси қаттиқ танқидларга учради. Лекин шунга қарамай, у ҳокимият муносабатларининг муҳим ва фаол компоненти бўлган ахборот оқимлари ва коммуникатив алоқаларни сиёсий тизим таҳлили жараёнларига олиб кирди102 .
3. Жамият сиёсий тизимининг тузилмаси ва
функциялари
Сиёсий тизим – ўзаро хатти-ҳаракатдаги остки тизимларнинг бир бутунликни ташкил этган ҳолатидир. Сиёсий тизим тузилмаси ичида учта остки тизимлар мавжуд: институционал, ахборот-коммуникатив ва меъёрий-регулятив.
Институционал остки тизим давлат, сиёсий партиялар, манфаатлар гуруҳлари (нодавлат ва жамоат ташкилотлари) каби институтлардан иборатдир. Ўзида энг кўп сиёсий ҳокимиятни ифодаловчи етакчи институт – бу давлатдир. Демократик жамиятларда сиёсий партиялар, манфаатлар гуруҳлари (нодавлат ва жамоат ташкилотлари) автоном бўлиб, улар ўз функцияларини ҳеч қандай тўсиқларсиз бажара оладилар. Сиёсий партиялар ва манфаатлар гуруҳлари (нодавлат ва жамоат ташкилотлари) давлат тузилмаларини шакллантиришга таъсир этади, сиёсий мақсадларни