СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев страница 47
Замонавий сиёсатшуносликка хос бўлган сиёсий тизимлар функциялари Алмонд томонидан атрофлича ва тўла таҳлил этилган. Унга биноан, барча тизимлар иккита таянч функцияларни бажаради: “кириш” функцияси ва “чиқиш” функцияси. Алмонд “кириш”нинг тўртта функциясини ажратиб кўрсатади:
1) сиёсий ижтимоийлашув ва иштирок этишга жалб этиш;
2) манфаатларни артикуляция (йиғиш, бир тизимга солиш) қилиш;
3) манфаатларни агрегация (барча манфаатлар ичидан кенг қатламлар манфаатлари ажратиб олинади) қилиш;
4) сиёсий коммуникация.
Шунингдек, чиқишнинг уч функцияси мавжуд:
1) меъёр-қонунлар ишлаб чиқиш;
2) меъёрларни қўллаш;
3) меъёрларни сақлашни назорат қилиш.
“Кириш” функцияси ноҳукумат остки тизим устуворлигига амал қилади, “чиқиш” функцияси эса ҳукуматнинг ўзига тааллуқлидир.
“Сиёсий ижтимоийлаштириш ва иштирок этишга жалб этиш” функцияси ҳозирги даврда барча сиёсий тизимларга хос бўлган жамият аъзолари ўртасида “иштирок этиш руҳияти”ни тарқалишини таъминлаб беради. Бу функцияни демократик давлатларда ноҳукумат ташкилотлар бажарсалар (албатта, бунда давлатнинг ҳам маълум таъсири бўлади), тоталитар жамиятларда давлат бажаради. Чунки сиёсий ижтимоийлаштиришнинг барча агентлари (мактаб, ёшлар ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқалар) давлат назорати остида бўлади, “иштирок этиш руҳи” ҳукмрон мафкурага мувофиқ ҳолда кечади. Демократик мамлакатларда “иштирок этиш руҳи”ни ёйиш натижасида индивидуумлар “субъект”дан “фуқаро”га айланади. Тоталитар режимларда бундай жараёнлар юз бермайди.
Манфаатларни артикуляция қилиш – манфаатлар гуруҳлари (нодавлат ва жамоат ташкилотлари) амалга оширадиган, сиёсий конверсия жараёни давомидаги биринчи функционал қадамдир. Жамоатчилик фикрини ҳурмат қилиш, бирлашмалар эркинлигига доир қарашларга берилиш характерли бўлган демократик жамиятларда манфаатлар гуруҳлари фуқаролар билан давлатни боғлаб турувчи бўғинлар сифатида фаолият юритади.
Давлат сиёсати қонунлар қабул қилиниши билан тугамайди. Сиёсатнинг ва қарор қабул қилишнинг муҳим жиҳати ”меъёрларни қўллаш” функцияси ҳисобланади. Бу функцияни нафақат ижроия органлари ва маъмурий бюрократия бажаради, балки уни кўпинча қонун