style="font-size:15px;"> Ижтимоий фанларнинг ўзаро алоқадорлиги ва ҳамкорлиги яна шунинг учун ҳам зарурки, жамиятдаги ижтимоий ривожланиш муаммолари сабабларини ўзига хос томонларини ўрганиш ва уларнинг ечимларини топиш учун уларнинг турли муҳим (иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий, этикавий, психологик) жиҳатларини ҳар бир фан ўзига тегишли бўлган объектлар ва усуллар воситасида тадқиқ этиб, сўнгра барча ижтимоий фанларнинг тадқиқот натижалари умумлаштирилганида жамиятда пайдо бўлган муаммоларни бартараф этишга имконият туғилади. Шунингдек, аксарият ҳолатларда жамиятдаги муаммоларни тадқиқ этиш сиёсий характер касб этади. Масалан, иқтисодий назария нафақат бозор муносабатлари қонунлари, қонуниятлари, бозорни ўзини ўзи ташкил этиши, ўзини ўзи мувофиқлаштириши, ўзини ўзи тўғрилаб туриши, балки давлат сиёсатининг бутун бир жамият иқтисодий тизими амал қилиши учун қўллайдиган усулларини ҳам ўрганади. Яна иқтисодиёт иқтисодий назарияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш принциплари ва иқтисодий жараёнларни, иқтисодий стратегия ва тактикани давлат томонидан мувофиқлаштириб туриш масалаларини ҳам ўрганади. Бу ҳолат иқтисодий назариялар хулосаларини сиёсий фанлар учун ҳам муҳим аҳамият касб этадиган жиҳатларини юзага чиқаради, иқтисодий масалаларни ҳал этиш учун сиёсий муаммоларни ўрганишга зарурият пайдо бўлади. Масалан, улардан бири – иқтисодий жараёнлардаги муҳим йўналишлардан бири – жамиятнинг маълум ижтимоий қатламлари сиёсий манфаатларини мувофиқлаштириш масалаларини таҳлил этишдан иборатдир. Ёки мамлакатлар президентлигига ва ҳукуматига бўлган сайловлар кампаниясида номзодларнинг пухта ишлаб чиққан ва фуқаролар учун истиқболга эга бўлган иқтисодий дастурлари уларни сиёсий ҳокимиятни эгаллашлари учун шарт-шароитлар яратади. Шу билан бирга, сиёсатшунослик фани иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, иқтисодий жараёнларни давлат томонидан мувофиқлаштириш принципларини илмий асослаб беришда муҳим рол ўйнайди.
3. Сиёсатшунослик фанининг бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги
Жамият сиёсий тизимини ривожлантириш масалаларини нафақат сиёсий фанлар, балки сиёсий тарих, социология, ҳуқуқ каби бошқа ижтимоий фанлар томонидан ҳам тадқиқ этиш тақозо этилади. Лекин, шуни эсда тутиш лозимки, мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлган жамият сиёсий тизимини ўрганишдаги бош рол сиёсатшунослик фанига тегишлидир. Яна шуни қайд этиш зарурки, барча ижтимоий фанлар ҳам ўз соҳалари бўйича асосий ролни бажаради.
Таниқли АҚШ сиёсатшуноси Ч.Мерриам сиёсатшунослик фанининг бошқа ижтимоий ва табиий фанлар билан ўзаро алоқадорлигини қуйидагича ифодалаган эди: “Сиёсат тадқиқотчиси учун ижтимоий фанларни табиий фанлар ютуқлари билан интеграциялаш (табиий ва “нотабиий” фанларни бирлаштириш) янада муҳимроқ аҳамият касб этиб бормоқда. Шу нарса янада аниқлашиб бормоқдаки, инсон хулқида рўй берадиган ҳодисаларнинг ижтимоий ва сиёсий оқибатлари тўғрисида сўнгги сўзни айтишда табиий билимларни қўллаш ниҳоятда