Ибройим Юсупов. Шарап Уснатдинов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов страница 24

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов

Скачать книгу

орқангдаги чорванг чиқар!

      Нағашили-жиянлар ўғирлаб бўлиб,

      Жазоси қорақалпоққа қолган чиқар?!

      Бу айтишув 1932 йили бўлган экан. Ўшанда Тиловберган шоир нақ ўн етти ёшда. “Ёши улкан кўпир, ёши кичик копир”, дегандай, одамнинг ўз-ўзидан номи чиқадими, кўпни кўрган қария шоир ёш бола Тиловберганни синаб кўриш учун уни ўчакиштириб ёзган шеърининг жавобига кўнгли тўлиб:

      Хат ёзаман бағишлаб

      Тиловберган қароғим.

      Бахтинг чопиб бу кунда,

      Ҳар кимдан ортиқ талабинг!

      Сен бўлмасанг қизмайди

      “Оққум”да менинг бозорим.

      Қай вақтда хат ёзсам,

      Менлибек эди чопарим.

      Мўйноққа сени кетди деб,

      Хабарингни сўрадим.

      Омон-эсон келдингми,

      Ори баланд араним!

      Айтишувга чама йўқ,

      Кучингни пайқаб қарадим.

      Айланайин қароғим,

      Пойингга бош ураман! –

      деб жавоб қайтарган экан. Амет оғаси бу айтишувни ўқиб ўтириб: “Мана шеъриятнинг кучи. Орадан йигирма йил ўтса ҳам унутилишнинг ўрнига, халқ оғзаки ижодиётининг асл асарига айланибди. Ёшлигида, ҳаётлигида шеърининг халқ оғзаки ижодига айланиб, авлоддан-авлодга ўтишини кўриш қандай бахт”, – деган эди.

      – Бундай бахт бўладиган бўлса, Сиз ҳам бахтли одамсиз. Сизнинг “Қалқасан, севгилим, жўшиб қалқасан, Помир тоғларидан бизга сув қуйиб”, деб бошланадиган “Амударё”, уруш йилларидаги “Қирон бўлиб, туман бўлиб, сувни сузиб, булутни бузиб” деган шеърларингизни ҳамма ёддан айтади. “Эски мактабда”, “Менинг йўлбарслар билан учрашувларим” каби шеърларингиз сўзсиз шу адабиёт тургунча туради…

      Ўша пайт иккаласи узоқ гурунглашди. Амет оға: “Ҳозир адабиётимизга сенга ўхшаган, эски қолип, эски сўқмоқни бузиб, баландпарвоз, мадҳиябозлик оҳангида, “урдим-сурдим”, деб кўпиртириб ёзадиганларга ўхшамаган янги куч кириб келаётир. Менинг назаримда, мўйноқлик Тиловберган, тахтакўпирлик Хўжамурод, жўранг Бабош, сал сиёсатга мойиллигини айтмаса, яхши шоир бўладиган Тажетдинга ўхшаган йигитларнинг бошини бириктириш керак. Сизлар бирлашиб, бир-бирингизни қўллаб-қувватлаб, бир-бирингиз билан ижодий баҳслашиб, синаб, керак бўлса ким сусткашлик қилаётган бўлса, ўртага олиб танқид қилиб, бир янги куч бўлиб чиқинглар. Бошқалар, айниқса, Жўлмирза, Асан бошчилигидаги катта авлод ҳам бир мўъжиза туғилиб келаётганини сезсин, ўйлансин. Чинакам шеърият қандай бўлади, унга қандай талаблар қўйилишини сизлардан ўргансин”, – деган эди.

      Чиндан ҳам, ўша йигитлар бир ёқадан бош чиқариб ижод қилишмоқда. Уларнинг бу норасмий, аммо мустаҳкам ижодий бирлашмасидан Амет оғанинг хабари бор эди. “Ўзим сизлар билан бир учрашаман”, – деган эди. У кишининг ҳукумат ишлари билан Тошкентга кетганини бугун билишди.

      Шоирлар нега йиғилишганини аниқ билмаса ҳам, илгаридан келишиб олган одамлардай сўзга киришиб кетишди.

      Адабиёт йўлларининг биридан кириб, биридан чиқиб, бу изланишда топилган мисоллар, исбот ва далиллар билан фикр билдириш авж олди. Гап Аббаз шоирга келиб тақалганда, Ибройим бу халқ

Скачать книгу