Ибройим Юсупов. Шарап Уснатдинов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов страница 5

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов

Скачать книгу

Тўрткўлдаги педтехникумни битказиб, маданият ва маориф соҳаларида ишлай бошлаган. Ўша йиллари Москвадан келган Қозоғистонни ўрганиш жамиятининг Қорақалпоғистон бўйича экспедиция бошлиғи Александр Мелковнинг ёнида йўлбошловчи бўлиб Айимбетов, Москва университети студентлари Николай Баскаков ва унинг ёш хотини Нина Торчинскаяларга Турдимурат Бекимбетов тайинланиб, уларни отга, эшакка миниб юришга ўргатгани, қаҳратон совуқда қайиқда, суви музлаган кўллардан, тошқин Амударёдан олиб ўтаман деб, бир талай хавф-хатарга дуч келишгани, ҳатто ўлимдан қолганларини, Тўрткўлдан чиқиб, Қўнғиротнинг Қиёт овулидаги Аяпберган Мусаевнинг уйига етиб бораман дегунча чўлларда гулхан ёқиб, ботқоқларга ботиб, совуқда тарашадай музлаб қолган оёқ кийимларини оловга тоблаб, зўрға ечганларини, миниб юрган эшакларини маҳкам боғлашни билмай, бир неча марта қочириб қўйганлари, шунча қийинчиликларда сир бермай, қорақалпоқнинг қорувли, самимий, доимо хушвақт юрадиган хушовоз йигити Турдимурат уларни чалғитиш учун тунлари қўшиқ айтиб, билган достонларини жирлаб берганларини, гоҳ кулдириб, гоҳ йиғлатиб дегандай, ҳикоя қилиб ўтирар экан. Бугун ҳам ана ўшандай воқеалар эсланди.

      Ибройим бу киши билан ўша иккинчи курсда ўқиётган вақтидан буён кўп учрашган бўлса-да, бугунгидай очиқ-ойдин, ҳаммани оғзига қаратиб, керак бўлса қўшиқ айтиб юборадиган эканини биринчи кўриши. Уни ҳайрон қолдирган яна бир нарса, Нажим Давқораев, Жумек Ўринбоевлар билан учаласининг бир-бирига ўхшашлиги эди. Зиёфат қизиган вақтда Нажим оға Қози Мавлукнинг “Чимбой баёзи”ни халқ куйига солиб айтди. Қўшиқнинг Чимбой йигитларини олқишлаб айтилган жойига келганда Жумак Ўринбоевнинг “Бу бизлар, Айтжон икковимиз ҳақида-ку”, деганида юрагининг бир ерлари жимирлаб, роҳатланган эди.

      Пойгак томондаги стулнинг ярмига омонатгина қўниб, биров “ҳа” деса учиб кетадиган қушдайгина бўлиб ўтирган манави икки ёш йигит катта давраларнинг бундай тўкин-сочин дастурхонларини ҳали кўрмаган эди. Столга дастурхон ёзиб, меҳмон кутишни шу пайтгача умуман кўргани йўқ.

      Тўкис деганимиз стол устига овқат келгунича кавшаниб тургудай писта-бодом, қирмичи бараклар, Москваданми, ҳайтовур, бошқа шаҳарлардан келган қандолат маҳсулотлари, булар кўрмаган конфет, шоколадлар тўлиб-тошган. Даҳлиздан чой ташиб турган келинчак келган вақтда: “Ҳой, ўзим олиб келар эдим-ку” – дегандай Бабош бир ўрнидан туриб, яна ўтиради. Ибройим кейинроқ буни пайқаб қолади. Аввалроқ кўрганида ҳам у ана-мана қўзғалгунича иш битган бўлар эди. Дўстининг шундай “ўт ёқувчилик уқувини” билган Бабош аста-секин хизматга ўзи аралашиб, зиёфатнинг ўрталарига борганида, бари унинг бўйнига тушди. Ёши катталарнинг ичи қизийверганидан кейин товушлари ҳам қаттиқроқ чиқа бошлади. Энди бу ерга аёл кишининг кириб-чиқиши мушкул эди… Жумак оғасининг аёли ўрис деб эшитган эди. Боягина Бабошнинг шивирлаб айтишига қараганда, татар миллатининг қизига ўхшайди. У меҳмонлар билан даҳлизда туриб саломлашганидан буён қайта

Скачать книгу