Тахмина. Солих Каххор

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тахмина - Солих Каххор страница 11

Жанр:
Серия:
Издательство:
Тахмина - Солих Каххор

Скачать книгу

шоҳ қизи бўлганингда нима қилардинг?–қизиқиб сўрайман ундан.

      – Дадамга айтиб, ҳамма эркакларга қирон келтирардим,– қиқирлаб кулиб қўйди у. Кейин суҳбатимиз ногоҳ эсига тушиб, илова қилди: – Айтмоқчи, менининг номимни яна қаерда эшитгансиз?

      – Қўқонда. Бундан бир неча йил бурун Собир ака деган бир адашим бўларди. Ўшани Тахмина деган қизалоғи бор эди.

      – Мениям дадамни отлари Собир эди. Биз ҳам Қўқонда яшаганмиз,деди Тахмина хотиржам оҳангда. Бироқ бу сўзлар замирида алланечук дард, изтироб заҳри ётганини сезаман.

      Ўртамизда бўлаётган гаплар пироварди нималарга бориб қадалишини мутлақо ўйламаган ва кутмаган ҳолда ўтирибмиз. Ногоҳ миямга урилган бир фикрдан шамдек қотиб қолдим. Ҳамон ёнбошлаганча, ҳамон менга беписандлик билан боққанча, шунчаки бир эркак, яъни вақт ўтказиш учун ва шу баҳонада, «айшу ишрат қадрига етмаган мендек шўрпешона ва гўл эркак»нинг ахийри қўлидан нима иш келишини кутишга қарор қилиб ётган Тахмина авзойимни кўриб, шашт билан қаддини ростлади-да, кўзлари чақнаб сўради:

      – Сизга нима бўлди?!

      Мен энди… юрагим ҳаприқиб, ҳаяжон билан:

      – Аянгни оти… Хуршида эмасми? – деб сўрадим.

      Тахмина ҳолсизлангандек бўлди. Ранги қочиб, кўзларини беҳол юмганча сўради:

      – Ҳа. Сиз бизни танийсизми?..

      IV

      Қўқонда институтда ўқиб юрган кезларим эди. Келдиёров деган бир домламиз бўларди, исми ёдимда йўқ. Худосизлик илмидан дарс берарди. Асосий иш жойи шаҳар партия қўмитаси қошидаги Атеизм уйининг мудирлиги бўлиб, институтимизга ҳафтада бир-икки бор лекция ўқиш учун келиб-кетиб турарди. Жаҳли тез, бадқовоқ, кек сақлайдиган одам эди. Ранг-рўйининг совуқлиги кишида бир қарашдаёқ ҳадик ва нохушлик уйғотар, студентлар ундан анча ҳайиқишса-да, қош-киприк ва сочлари жудаям сийрак ва маллатоб бўлиб, гўё ниқоб тортиб олган кишидек кўринишидан уни пинҳона «Фантомас» дея мазах қилиб юришарди.

      Ана шу Келдиёров бир вақтлар Самарқандда ўқитувчилик касбини эгаллагач, бу ерга яқин бўлган Панжакентнинг тоғли қишлоқларидан бирига ишга жўнатилган экан. Болалар уйида униб-ўсган, табиатан қўрсроқ ва шу билан бирга айёру муғомбир, лекин ўз манфаати учун лозим келган тақдирда мулойимлик ва хуштабиатлиликка устамон, ҳали уйланмаган, кимсасиз ва мусофир бу йигитни у ерда яхши кутиб олишган. Яшаш учун бошпана, зарур бўлган тирикчилик анжомларини тахт қилиб беришади. Уни тезроқ оёққа туриб олсин, деган мақсадда мўлжалдагидан кўпроқ дарс ажратишади, кийимкечаги, озиқ-овқати борасида ҳам ғамхўрлик кўрсатишади.

      Бироқ Келдиёров ана шу нон-намак ва бошқа ғамхўрликларга жавобан… орадан беш-олти ой ўтиб-ўтмай, ўз қўлида ўқиётган ўнинчи синф ўқувчиси, қишлоқнинг Нилуфар исмли энг хушрўй ва манаман деган қизи билан бир кечада ғойиб бўлади.

      Нилуфар тамакичилик билан чор-ночор яшаб турган бечораҳол оиладан бўлиб, онаси мастчоҳлик тожик аёл, отаси шу ерлик ўзбеклардан эди. Нилуфар бир варақ қоғозга «Муаллимимни яхши кўриб қолдим. Бизни қидирманглар. Ўз ихтиёрим билан кетдим» деб, унинг пастроғига эса Келдиёров: «Биз оила

Скачать книгу