Икки жаҳон оворалари. Абдужаббор Обидов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Икки жаҳон оворалари - Абдужаббор Обидов страница 43

Жанр:
Серия:
Издательство:
Икки жаҳон оворалари - Абдужаббор Обидов

Скачать книгу

Ана ошхонадагилар бари келиб, Қуддусни кўнгил қўйгани деб, сени томоша қилиб кетишяпти, сезмаяпсанми?

      − Вой, Гуля. Бу бор гапми?

      − Рост. Беҳазил.

      − Энди айтасанми?

      Қалдирғоч чиндан икки кундан бери унга официанткаю ходималар узоқ тикилиб қараётганини сезиб, ҳайрон бўлганди. Гап бу ёқда экан-да.

      − Қизиқ бўлибди-ку! – деди Қалдирғоч бепарвогина.

      − У сенга кўз тиккан, агар сен хоҳласанг, балки уйланар ҳам.

      Қалдирғоч русча жавоб қилди.

      − Эсинг жойидами, Гуля? Нималар деяпсан, эрли жувонга!

      − Агар шу эрли жувон жуда куйдирмажон бўлсачи?

      − Эй, қўй! Мени ортиқча талтайтирмагин.

      − Ҳа, шамол бўлмаса, дарахтни учи қимирламайди. Балки мен йўғимда учрашиб юргандирсан?

      Қалдирғоч жавоб бериш ўрнига, норози қаради: бу унинг «аҳмоқсан-да, Гуля. Мени кимлигимни билмагандек, гап тўқийсан», дегани эди.

      − Сен ишонмассан, лекин бошингга урасанми ўша азиаткани, дурак, деганмиш Света, эр-хотин ўзаро гап талашганда, − деб ҳеч нима бўлмагандек Гуля гапни давом эттирди.

      − Ким у Света?

      − Света биринчи бор ошхонада бизни кутиб олган сариқ сочли ходима. Қуддуснинг хотини-да!

      − Шунақами? Роса комедия бўлгандир.

      − Мен сенга ҳозир ажрим бермайман. Ямалга – ота-онам олдига бориб келай, кейин гаплашамиз. Ҳар ким ўз аравасини тортади, фақат икки хонали уй тайёрлаб қўй. Билганимча яшайман, деганмиш, ўша сигир коллектив олдида шанғиллаб.

      – Сигир дейсанми? – деб Қалдирғоч мийиғида кулиб, у ходиманинг чиндан бесўнақайроқ эканлигини эслади.

      Улар ҳазил-ҳузул билан ўринларидан туриб, эшик томонга юрарканлар, Гуляни навбатдаги таниши чақириб қолдию, Қалдирғоч қайга боришини билмай анграйиб тўхтаганди, уларга хизмат қиладиган официантка тезда яқинлашиб, киши билмас қўлига букланган қоғоз тутиб, кўздан йўқолди.

      Хат Қуддусдан бўлса керак, кўнглидан ўтказди янга.

      Хонага боргач, пляжга шошилган Гуляга менга ҳам жой олиб қўярсан деганча, кийим танлашни чўзди.

      − Сен ортиқ қуёш ваннасини олмасанг ҳам етар.

      − Нега энди?

      − Қорайганингни қара. Қора пантеранинг ўзи бўлдинг, қўйдинг.

      − Ўшанга далага чиқишни ёқтирмасдим, офтоб тегса қора мўндидек куяман бирпасда.

      − Қанақа мўнди, сендек қорайишга орзумандалар сенга мулатка деган лақаб қўйишган.

      − Ҳимм.

      Гуля: тезроқ борарсан, деганча кетди ҳамки, у аста қоғозни буклоғидан тўғрилади. Хат рус тилида экан.

      «Калдиргач! Ўн йил аввал, энди институтни битириб, шу ошхонада иш бошлаган йилим, узоқ ердан дам олишга келган озғингина Света деган қиз билан танишганман. Бир-икки бора учрашибоқ, унга уйланадиган аҳволга тушдим. Айб ўзимда, ўткинчи ҳисларни ҳақиқийсидан ажрата олмай, тузоққа илиндим… Болаларимиз ҳам унинг бақириқлари билан катта бўлишган. Қулоқсиз ва адабсиз ўсди. Сизни учратганим, меҳмон қилганим, қулай столга кўчириб берганимдан

Скачать книгу