Икки жаҳон оворалари. Абдужаббор Обидов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Икки жаҳон оворалари - Абдужаббор Обидов страница 38
Уч-тўрт ой ичида Қалдирғоч ўзини ушлаб олган раҳбарга айланди. У биринчини ўгитларидан кўра, иккинчини сўзларини инобатга олиб, қўл остидагилар, туманнинг бор хўжаликларидаги мактаб директорлари ва боғча мудирлари билан масофа ушлаб, ундан чўчиб, ҳайиқиб гаплашишларини машқини яхши ўзлаштириб олди. Жиддий, аммо кам гапириб, иззат-нафсларига тегмай уларни бошқаради. Барча ечим, қарор чиқаришларни турли комиссиялар зиммасига юклаб қўйган. Боғчага, ёзги таътилдаги лагерларга йўлланмалар бериш, ҳаттоки Иттифоқ миқёсидаги “Артек” га ҳам юборишни ҳайъат аъзолари ҳал қилишарди.
Қалдирғоч Бориевна, Қалдирғоч Бориевна, деб бир у ҳайъат, бир бошқасини раиси кириб ҳисобот берар, баённомалар тақдим этишар. Ҳеч бирига ортиқча тихирлик қилмас, тўла-тўкис ишонч билдиргани учун, улар жон-дилдан ҳаракат қилишар. Қалдирғочни жуда ҳурмат қилиб, у ҳақда фақат яхши гаплар айтишарди.
Миндибаев аввалги бўлим бошлиқлари вақтидагидан ҳам иш яхши йўлга қўйилганини кўриб, «Қалдирғоч, сендан тузук маъмур чиқдиғўй, бироқ ўйин-кулгини ҳам қойил қилиш, сафдошлар билан ҳамнишинликни эплашни шаштини ол», деди бир куни.
Тез орада эса, Миндибаевнинг аёли Саригул опа уни сараланган, тор даврада ўтадиган хурсандчиликларга торта бошлади. Туғилган кунлар, юбилейлар, ҳар турли маросимлар зиёфатларида уни туман элитаси ҳисобланган опалар яхши қабул қилишди.
Бундай ўтиришлар ҳам бошқаришни ажралмас қисми. Раҳбар бошқа раҳбар билан чин дилдан, ёрилиб гаплашадиган жой, масъул шахслар билан яқиндан алоқа ўрнатиш, қадрдон бўлиш учун қулай имконият деб, алқай-алқай Қалдирғочни ҳам ўзларига қўшдилар.
Биринчи марта бир оз ширакайф келганида, Акобир ортиқча индамадию, бироқ кампир анча жавради. Кейин эса бу жаврашлар гоҳида, ҳеч ким эшитмайдиган: замонангга ўт кетсин, аёлларни юзини очган, деб қарғаса, бошқа вақт: бу худосизлар дастидан дод, эркак-хотин баробар ичса, деб нолиса-да, Қалдирғоч Бориевна анча ўзгаришга улгурганди.
Четдан қараган кишига у ўзига гард юқтирмайдиган амалдор аёл бўлиб кўринса-да, хаёлида эркинлик ғужғон уриб, эрга ортиқча бўйсинмаслик, ўз билганча яшаш, хурсандчилик, ўйин-кулгу деса ҳеч биридан қолмайдиган янги одатлари кўпайиб борди.
Бир куни туманга вилоят халқ назоратидан текширувчи келди.
Ҳут ойлари эди.
Миндибаев таътилини Сочида ўтказаётган пайтлар.
Вафоев назоратчини кутиш, уни кузатиб юришни бухгалтерия бўлимидаги Халтаевга топширди. Лекин, икки кун ҳам ўтмай, назоратчи ҳамроҳини маъқулламай бошқа одам сўради. У ниҳоятда инжиқтабиат текширувчи экан. Янгиси билан яна саккиз кунча ишлаб, ҳисоб-китоблар, ревизия ишларини роса ҳадисини олганини исботлаб, бирпасда анча камчилик, қўшиб ёзишларни аниқлаб, Вафоевни олдига аниқ рақамлар тўла текширув ҳисоботини қўйди. «Танишиб, қўл қўйиб берсангиз», деди серрайиб. Вафоев қизиқ аҳволга тушди. Лекин, усталик билан, «бошқалар танишмай, қўл қўйишим ножоиз. Аввал,