Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача. Нурали Қобул

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача - Нурали Қобул страница 11

Жанр:
Серия:
Издательство:
Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача - Нурали Қобул

Скачать книгу

буюк озар шоири Самад Вурғун жуда аниқ ва адолатли тасвирлаган.

      Ўлим! Эй воҳ! Бу неъматдир!

      Бу бир шонли саодатдур!

      Агар бевақт ўлар бўлсам,

      Рақибим бахтиёр ўлсун!

      Инсонлар асосан ҳаётдан сабоқ олиб яшайдилар. Айниқса китоб ўқимайдиганлар. Агар ҳаётданки олмасанг таълим, сабоқ бера олмас ҳеч бир муаллим деганларидек, ҳаёт таълимини англаб етмаган киши унинг моҳиятини ҳам тушунмай ўтиб кетади.

      Қуш уйқуси мисол умримизда биз саодатли онлар баробарида қайғули, айрилиқли дамларни ҳам бошдан кечирамизки, буларнинг ақли идрокимизда бурилиш ясаган энг даҳшатли, биз руҳан ҳозир бўлмаганимиз ҳолат, бу – ўлим.

      Киши эсини таниганидан бери, бир умр ёнида юрган ота-онаси ўлимини ҳам ғоят оғир қаршилайди. Бу айрилиққа ҳозир бўлмайди. Тасаввурига сиғдира олмайди.

      Узоқ йиллар ҳукм сурган, мулку мамлакатни ётқизиб-турғизадиган кишининг қайтиши эса бутун бир халқ ҳаётига таъсир этади. Аксар ҳолларда бу қайтиш мамлакатнинг ривожланишига, тараққий этишига олиб келади.

      Боиси, ҳар қандай ҳукмдор, халқ менинг сояи давлатим, давру давронимда шундай тўкис, фаровон ҳаётга эришди ва яшамоқда дея заҳн этади ва бу ярим ёлғону ярим ҳақиқатга астойдил ишониб яшайди.

      Шу ўринда “ривожланган социализм” даврининг “доҳийси” Леонид Брежнев ҳаётининг сўнгги дамлари ўқувчига ибрат ва сабоқ воситаси ўлароқ хизмат қилиши мумкин. Бу қисмату қадар ҳақида сизга кейинги бобда ҳикоя қиламан.

      Навбатдаги бобда икки жаҳонгир шахсият – Амир Темур ва Наполеонларни сўнг манзилга олиб борган хатолари ҳақида сўзламоқчиман.

      Воқеа ва ҳодисалар натижасини олдиндан сеза олиш қобилиятига эга бўлган Амир Темур ўттиз беш йиллик салтанати давомида теран закоси, узоқ йиллик сиёсий ва саваш тажрибаси, ўз хатти-ҳаракатига танқидий ёндоша билмоқ феъли атвори билан шундай улкан давлат ва мамлакатни ғоят аниқ ҳисоб-китоб билан бошқармоқнинг уддасидан чиқа билди.

      Бу фақат кучли, иродали, инсоний ва раҳбарлик истеъдоди юксак шахсиятларга насиб этажак давлатдорлик, тахту салтанат, давру даврон эди.

      Одатда қўрқоқ, ожиз ва кучсиз, чаласавод, билимсиз киши ва раҳбарлар, ҳукмдорлар танқиддан Азроилдан қўрқандек чўчийдилар.

      Уни танқид қилган одам ҳақ бўлади ва у бу танқид оқибатида бор-будидан айрилиб, шоҳликдан гадойликка тушиб қолиши, ҳатто жуда ақллию тенгсиз санаб келган бошидан ажралишни ўйлаб, ҳар қандай зулму қотилликка қўл уришдан чекинмайди.

      Темур бундай ожизу нотавон ҳукмдорлар сирасига кирмас эди. Маҳмуд Шаҳоб ва Насриддин Арамир каби улус этагида намоз ўқийдиган шахсиятларни саройига олий маслаҳатчи сифатида таклиф этиб, машварату қурултойларда ўзлари ҳақ деб билган фикрларни айтиш, Амир Темурнинг ўзи дохил вазиру амирларнинг хато ва камчиликларини сўйлаб, янглиш сўзларига муносабат билдириб туришни юклаган. Ҳар қандай

Скачать книгу