Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача. Нурали Қобул

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача - Нурали Қобул страница 12

Жанр:
Серия:
Издательство:
Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача - Нурали Қобул

Скачать книгу

халқ уни илоҳийлаштираверади. Бу бойлик ва мавқе, дуою олқиш, ширин сўзу мақтовлардан кўзини ёғ босган, худонинг ҳам ўзидан бошқани кўрмаслигига ишониб қолган ҳукмдор “Менинг отимдир Хизр, неки қилсам тўғридир” дея заҳн этиб, не тарзда содир бўлмасин сўнгги манзил томон оёғи тойиб бораётганини сезиб-сезмай қолади.

      Инсон бешикда ётар,

      Мозорда ётмоқ учун.

      Қаҳрамонлар жон берар,

      Юртни яшатмоқ учун.

      деган сўнгги он, даму дақиқа келади. Охирги ҳисоб-китоб қилинади. Буюк Темур сўнг васиятида тилга келтирганидек, менгаки вафо қилмаган дунё, сизга ҳам вафо қилмас…

      …Анқара тўқнашувида қаршисида бутун Европа, христиан дунёси ва папаси титраб турган Султон Йилдирим Боязидни тиз чўктириб асир олган Амир Темурнинг бу фатҳу зафари бутун дунёни ларзага келтирган эди.

      Буюк Турон хоқони элчиларини ўн йилдан бери хонабанд этиб ўтирган Миср малиги Носируддин Фаражнинг ҳам пайтавасига қурт тушган, Темур элчиларига ялтоқланганча илтифоту мурувват қўрсатиб, жомеларда хутбалар Амир Темур номига ўқилиб, зарбхонада исми шарифи ила жилоланган тангалар қуйилаётганини билдиради.

      Шомда араб амирлари ўзаро англашиб, унинг кўнглини олмоқ учун улуғ хоқонга тутун қайтариб келган Султон Аҳмад Жалойир ва оққўйинли туркманларнинг улуғ амири Қора Юсуфни зиндонга ташлайдилар.

      Фаранг ва Буюк Британия, Олмон, Леону Кастилия қироллари Жаҳонгирга миннатдорчилик мактубларини битмоққа киришадилар.

      Бироқ Амир Темурнинг ўша пайтда Европани халос этганлигини, Россия, Москвани Олтин Ўрда зулму босқинидан сақлаб қолганлигини ҳамма ҳам ҳис этиб англай олмас эди. Буни Амир Соҳибқироннинг ўзи ҳам ўйлаб кўрмагандир. Ҳозиргидек каби ахборот узатиш тармоғи йўқ эди. Чин императори ўлганлигини фаранг қироли беш йилдан сўнг эшитарди. Унда ҳам шу тарафдан бирор-бир савдогар келса ёки фаранг тужжори қайтса.

      Амир Темур Александр Македонский ва Чингизхон эришган фатҳу зафарларни қозонган, чек-чегарасиз ўлка ва мамлакатларни забт этиб, ғарбий денгизларга чиққан эди. Ғарб ва шимол денгизларига чиқмоқ Чингизхоннинг ҳам орзуси эди. Унинг авлоди ва қўшини Днепр дарёсига қадар келди. Хазар (у пайтда Дарёи Кулзум) ва Қора денгизга улашдилар. Бироқ ундан нарига ўта олмадилар.

      Темур шу пайтгача ҳеч бир ҳукмдор забт эта олмаган Измит қалъасини фатҳ этиб, бирйўла Оқ денгизу Ўрта ер (у вақтда Дарёи Муҳит), Эгейу Мармар денгизларига чиққанди.

      Айни шу дам ва дақиқада ҳеч бир ҳукмдор унинг қаршисида тура олмас эди. Ҳатто ўзини бу ёруғ дунёнинг тек соҳиби, Чин-мочинни олам маркази, ўзини Осмон ўғли деб билган, теварак-атроф халқларини “Осмон ўғлининг ўгай инилари ва болалари” деб атаган Чин императори ҳам кўзига кўринмасди.

      Ярим асрдан бери бетиним савашиб келган ва енилги нималигини билмас буюк хумоюн ўрду жанг саънати ҳамда ғолиб келмоқ санъату маҳоратининг чўққисига чиққан, ҳар

Скачать книгу