Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача. Нурали Қобул

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача - Нурали Қобул страница 18

Жанр:
Серия:
Издательство:
Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача - Нурали Қобул

Скачать книгу

Леонид Ильич? – сўради кутилмаганда фожиадан ранги рўйи оқариб кетган Шароф Рашидов зўрға тили айланиб. – Ёки кўтариб чиқишсинми?

      – Ҳечқиси йўқ. Юра оламан. Фақат елкам қаттиқ оғриётир, – деди Брежнев шундоққина ёнида, бетонда ҳушсиз ётган ёш қўриқчига тикилиб боқаркан. – Буни тезроқ госпиталга олиб боринг!

      Оломон ҳамон тўрт томондан босиб келар, ҳеч кимнинг хаёли жойида эмас эди.

      – Тарқалинг! – дея қичқирди генерал Рябенко қўлига пистолетни олиб ҳаволантирар экан. – Ким яқинлашса отиб ташлайман!

      Генерал тўппончасини олганча ёрдамчилари кўмагида “Зил”лар турган томон йўл очишга киришган эди.

      Елкасига олти метрлар чамаси юксакликдан тушган оғирликдан бош секретарнинг ўнг ўмрови синганди.

      Дока билан ўралган, атрофини оқ халатли докторлар ўраган Леонид Ильич нурсиз нигоҳини шифтга қадаганича аранг кўзини очиб-юмарди.

      – Менга Москвани, Юрий Владимировични боғласинлар, генерал! –деди у хиррилаган овозда қўрима қўмондони Медведевга.

      Генерал Медведев телефон гўшагини зўрға қўлини қимирлатаётган Брежневга узатди.

      – Юра, қандайсан? Бу ерда заводда мен билан бир бахтсиз ҳодиса юз берди! Сендан илтимос, шу воқеа баҳонасида ҳеч кимнинг бошини олма! Жазолама, ўзим айбдорман! Қанчалик эътироз билдиришмасин, огоҳлантирмай боришга мен мажбур этдим. Мени чекистлар қутқариб қолишди!

      – Зудлик билан Москвага қайтмасак бўлмайди! Даволанишни Кремль шифохонасида давом эттиришимиз керак! – деди хастанинг бош учида ҳақ деб ўтирган шахсий табиби.

      Ўзбекистонлик докторлар ҳам жўр бўлишиб москвалик ҳамкасбларини қўллаб-қувватладилар.

      – Йўқ! Шошилинч қайтишимизга лузум йўқ! Мен ўзимни яхши ҳис этмоқдаман! Бу воқеадан сўнг пойтахтга апил-тапил қайтишимиз турли миш-мишларнинг урчишига сабаб бўлади. Мен эртага “Халқлар дўстлиги” саройида нутқ сўзлаб, Ўзбекистон байроғига орден тақишим керак! Йўқ! Бўлмайди! Қоламиз! – табиблар фикрини рад этди Брежнев.

      Эртаси куни биз саройнинг биринчи қаторида ўтирар эканмиз, оёқларини зўрға кўтариб босаётган, қўллари ҳаракатсиз Леонид Ильич шундоққина олдимиздан ўтди. Тўрт қўрима офицери оғиб кетса суягудек даражада унга шу қадар яқин юрар, унинг ҳар бир хатти-ҳаракатини кўздан қочиришмас эди.

      Қўлини қимирлатганда юзида оғриқ азоби сезилар, ҳаракатсиз турганда жони азобланишдан тўхтагандек туюларди. Республика байроғига орден тақиш эса бу дунёнинг азобига айланган, устозининг аҳволини сезиб турган Шароф Рашидович ҳам қора терга тушганди. Леонид Ильич Москвага қайтгач, қайта рентген қилдилар. Рентген суратини кўрган врачлар ҳайрон эди. Умровдаги ёриқ ажаралиб, суяклар айрилиб кетганди.

      – Уруш кўрган одамлар шундай чайир, кучли ва иродали бўлади, Леонид Ильич! – деди СССРнинг бош врачи Чазов муштарийсининг мардлигига тан бериб кўнглини кўтарар экан.

      Тошкентда Леонид Ильич Брежневнинг устига ўзи эсини таниганидан бери хизмат қилиб келган

Скачать книгу