Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача. Нурали Қобул

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача - Нурали Қобул страница 19

Жанр:
Серия:
Издательство:
Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача - Нурали Қобул

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Ниҳоят, Иттифоқ бошлиғини ташиган учоқ Тошкент қўналғасига инади. Олий кайфиятдаги даҳо митинг майдонига йўл олади ва оёғининг чанги билан минбарга кўтарилиб, маърузасини бошлайди.

      – Ҳурматли тожиклар…

      – Қадрли Никита Сергеевич, тожиклар эмас, ўзбеклар. Сиз Ўзбекистондасиз, – шипшийди Муҳиддинов.

      – Муҳтарам ўзбеклар! Тожиклар сизларга алангали саломларини етказишни сўрадилар! – гапни буриб кетади Никита Хрушчёв вазиятдан чиқмоқ учун.

      Қозоқ қардошларимиз билан суҳбатлашсангиз сизга Брежнев билан Рашидовнинг бирга чой ичгани ҳангомасини завқ билан ҳикоя қилишади. Мен ҳам бу латифани илк бор Олмаотада эшитганман.

      Брежнев Тошкентга келганида доимо Рашидов билан бирга емак еяркан. Илк келганида нонушта қилишар экан, Рашидов чойни уч марта қайтаргач пиёлада ўзига қуйиб, иккинчисини қўноққа узатибди. Буни бизда лой, мой ва чой дейдилар. Мезбоннинг ҳаракатини кузатиб турган меҳмон:

      – Ҳа-а, Шароф, ўзингни пиёлангни уч бора чайдинг, меникини эса бир марта ҳам чаймадинг-а, – деган экан.

      Ҳар бир ғоя, маданият, жамияту қавмлар сиғиниб яшамоқлари учун ҳеч қандай хос фазилатлари йўқ, ўзлари каби, бироқ ҳаёт оқимида тепаларига келиб қолган кишилардан пайғамбар ва авлиёлар, вали ва даҳолар ясашган.

      Усмонли ва бошқа ҳукмдорлар фармонларини ўрганар экансиз, юз йигирма тўрт минг пайғамбар номи билан дея фармойишларини бошлайдилар. Муҳаммад Алайҳиссалом сўнгги пайғамбар дея эълон этилмаганида ким билади, бу рўйхатга ўзича “Руҳнома” деган китоб ёзиб, муқаддас дея эълон эттирган Туркманбошию биз билган билмаган анча-мунча арбоблар ҳам қўшилармиди?

      Русларда халқ кўрмайди, бироқ ҳис этади деган ота сўзи бор. Биз ўзимизни не куйга солиб, не шакл-шамойилда элга тақдим этишга уринмайлик, улуснинг онги очиқ ойдинлари барчасини кўриб, билиб ва сезиб турадилар.

      Бор яхши хислатларимиз ва қусурларимиз билан инсонмиз. Инсон каби инсон ўла билмоқ эса ҳар кимнинг қўлидан келавермайди.

      Зотан…

      Етим хаққи еганингни,

      Қўл, комлигинг яхши билур.

      Хақ танимам деганингни,

      Сел, дамлигинг яхши билур.

      Кўндаланг келса ютарсан

      Дўл, томлигинг яхши билур.

      Елкаси офтоб кўрмаган,

      Дол, ёмлигинг яхши билур.

      Лойинг қай бир балчиқдандир,

      Кўл, қумлигинг яхши билур.

      Фатвочи устозинг разил,

      Бел, думлигинг яхши билур.

      Нафсинг бузуқ, аксинг қуруқ,

      Тул, камлигинг яхши билур.

      Нарху навонг неча хуруш,

      Пул, сўмлигинг яхши билур.

      Зулм ўнгида сусган шайтон,

      Қул, шумлигинг яхши билур.

      Алайҳилаъналар ичра,

      Кул, шамлигинг яхши билур.

      Хом

Скачать книгу