Ахлоқи кабир. Аристотель

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ахлоқи кабир - Аристотель страница 5

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Ахлоқи кабир - Аристотель

Скачать книгу

булоқ олдида бир қавмни учратди. (Бу кофир қавмлар янглиш эътиқод билан булоқдаги қуёш аксига сажда қилаётган бўлса керак). Биз: «Эй Зулқарнайн, ё (уларни) азобга дучор қилурсан ёки уларга яхши муомалада бўлурсан», дедик. У айтди: «Золим бўлган кимсани, албатта, азоблагаймиз. Сўнгра, парвардигорига қайтарилгач, у зот уни яна даҳшатли азоб билан азоблар. Энди, иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотга келсак, унинг учун гўзал оқибат – жаннат мукофот бўлур…» (18-84-88). Шундан сўнг, Қуръон оятларида хабар берилишича, Зул-қарнайн халқнинг илтимоси билан Яъжуж ва Маъжужга қарши улкан девор қуриб беради. Алишер Навоий Қуръонни ва унинг тафсирларини жуда яхши билган, шунинг учун ўз достонини ҳам «Искандар девори» деб атаган.

      Қуръонда «Зулқарнайн» сўзи бору, «Искандар» сўзи йўқ, бундан ташқари, Қуръонда Зулқарнайн пайғамбар эканлиги ҳақида ҳам сўз йўқ. У фақат Оллоҳ фармонига итоат этгувчи, даҳрийларни жазоловчи подшоҳ сифатида кўрсатилган. Шу сабабли Рабғузий ва бошқаларнинг тафсирларида ҳам Луқмон билан Зулқарнайн пайғамбарлигида ихтилофлар борлиги айтилади.

      Хуллас, тарихдаги Искандарни буюк Низомий ўз «Хамса»сида Қуръондаги пайғамбар деб баҳоласа-да, биз бу шахслар бошқа-бошқадир, деб ўйлаймиз.

Маҳкам Маҳмуд Андижоний, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети фалсафа куллиётининг мударриси

      САНЪАТ ВА АДАБ НАЗАРИЯСИНИНГ ИЛК ДУРДОНАЛАРИ

      Арастунинг «Поэтика» («Нафис санъатлар ҳақида») китоби жаҳонда юзага келган энг биринчи адабиёт назариясидир. Бу асар ўз давригача шу соҳада қилинган ишларнинг энг мукаммали ҳисобланади. Арасту барча санъат турларини поэзия деб атаган; поэзиянинг драма, эпос, лирика каби турлари ва уларнинг кўринишларини тушунтирган. Унингча, поэзия асосида ҳаёт туради; шоир бўлиб ўтган, бўлаётган ва бўлиши мумкин бўлган ҳодисаларни акс эттиради. Шоир ҳодисаларнинг ўхшашини ижод этади ёки ҳодисаларни қайтадан гавдалантиради. Арасту поэтик санъатнинг ижтимоий-маърифий моҳиятини тўғри англади. У поэзия санъатининг эстетик-эмоционал кучини қадрлади.

      Эстетик қарашлар кейинчалик мислсиз ўсди. Шунинг учун Арасту «Поэтика»сидан адабиётшуносликка оид бўлган ҳозирги замон қарашларининг ҳаммасини ҳам қидиравериш тўғри эмас.

      Ҳозир турли жанрларда ёзилган асарларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳам, тузилишини ҳам, тор маънода, «Поэтика» деб аталмоқда. Аслида поэтика адабиёт назарияси дарсликларининг бир қисми, боби ёки масаласи эмас. Ҳозир «Поэтика» сўзи ўрнига «адабиёт назарияси» термини қўлланилаётир, поэтика, кенг маънода, нафис санъатлар назарияси демакдир.

      «Поэтика» IX асрда сурёний тилига, 930-йилга яқин сурёний тилидан араб тилига таржима қилинган эди.

      Абу Наср Муҳаммад ал-Форобий (873–950) Арасту «Поэтика»си таъсирида «Шоирлар санъати қонунлари ҳақида рисола» асарини ёзди. Бундан ташқари, Форобийнинг «Поэтика»га ёзган шарҳлари ҳам уни тушунишда қимматли аҳамиятга эга.

      Арасту

Скачать книгу