Ахлоқи кабир. Аристотель

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ахлоқи кабир - Аристотель страница 9

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Ахлоқи кабир - Аристотель

Скачать книгу

усулига, учтаси (ривоят, характерлар, ғоя) тасвирлаш воситасига киради.

ФАБУЛА ВА УНИНГ МУҲИМЛИГИ

Бироқ бу қисмлардан энг муҳими – воқеалар оқимидир. Чунки аслида трагедия, кишиларни тасвирлаш эмас, балки ҳаракат ва ҳаёт, бахтлилик ва бахтсизликни тасвирлашдир, бахт ва бахтсизлик эса, доимо инсон (характери) ва қилмишидан бўлади18. Трагедияда акс эттиришнинг мақсади ҳам қандайдир фазилатни эмас, бирор воқеани талқин этишдир. Характер кишиларга фазилат бахш этади, фақат бирор воқеа оқибатидагина улар бахтли ва бахтсиз бўлишлари мумкин.19 Трагедияда ҳаракат фақат характерларни тасвирлаш учунгина амалга оширилмайди, улар (характерлар) хатти-ҳаракат орқали кўрсатилади, холос. Шундай қилиб, трагедиянинг асосий мақсадини фабула, воқеа ташкил этади, мақсад эса ҳаммасидан муҳимдир. Бундан ташқари, трагедия воқеасиз яшай олмайди, характерларсиз эса яшай олиши мумкин. Масалан, янги трагедияларнинг кўпчилигида характерлар тасвирланмайди. Умуман рассомлардан Зевксид ва Полигнот бир-биридан қандай тафовут қилса, кўпчилик шоирлар ҳам ўзаро шундай фарқланадилар. Полигнот ҳақиқатан ҳам характерларни аъло даражада чизгувчи эди. Зевксид асарларида эса характерлар умуман учрамайди20.

Сўнгра, кимки атайлаб кўплаб характерли, ўзгача иборалар, ажойиб ифода ва фикрларни қалаштириб ташласа, у трагедия олдига қўйиладиган вазифани бажара олмайди, аммо шулардан оз даражада фойдаланган, бироқ ривоят ва воқеалар оқимига эга бўлган трагедия ўз вазифасини нисбатан яхшироқ амалга оширади. Трагедиянинг руҳни мафтун этувчи қисмлари – перипетиялар, яъни бурилиш нуқталари ва ривоят-воқеа қисмларидадир. Яна бир далил. Трагедия ёзмоқчи бўлган ижодкор энг аввало тил, нутқ ва характерларда муваффақият қозониши мумкин (воқеада эса – кейин.) Қадимги шоирларнинг деярли барчаси шундай21.

Шундай қилиб, трагедиянинг бошланиши, унинг қалби воқеа бўлиб, характерлар эса иккинчи ўринда келади. Рассомликда ҳам худди шунга ўхшаш ҳолни кўрамиз. Кимдир энг яхши бўёқларни чаплаштириб ташлагани билан кишига оддий суратчалик завқ бера олмайди22. Бунинг устига трагедиянинг инсон қалбини мусаффолантиришига қараганда ҳам энг зарури воқеа қисмининг моҳияти – кутилмаган ҳолатлар ва сирнинг очилишидир.

Трагедиянинг учинчи қисми фикр теранлигидир. Бу сиёсат ва нотиқлик санъатидаги каби, ишнинг моҳияти ва шароитларига тааллуқли бўлган нарсани сўзлай олиш маҳоратидир. Қадимги шоирларда шахслар сиёсатдонлардек гапирса, ҳозиргиларда эса нотиқлар сифатида тасаввур қилинади23. Инсон майлининг нимададир намоён бўлиши, кимнинг ниманидир афзал деб ҳисоблаши ё ниманидир ёқтирмагани – характердир; ёки гапирувчининг нимани маъқуллаши, ёки ёқтирмагани аниқ ифодаланмаган нутқда характер гавдаланмайди. Ғоя эса ниманингдир борлиги ёки йўқлигини исботлаш, ёхуд умуман ниманингдир ифодаланишидир. Сўз билан ифодалашнинг тўртинчи қисми нутқ, яъни сўз воситасида мулоҳаза юритишдир.

Скачать книгу

18

«Бахт хатти-ҳаракат туфайли келади» – Арастунинг «Никомах ахлоқи» асаридаги фикр.

19

Ҳамдардлик ва қўрқинч уйғотиб, дилни мафтун қилади. «Энг янги», Эврипиддан кейинги давр шоирлари, чамаси, анъанавий ривоятлардаги бир хилликдан қутулиш учун сюжетларни ишлашга алоҳида эътибор беришган бўлса керак.

20

Чамаси, Зевксид идеал гўзалликка эришмоқ учун характерли сифатлардан воз кечган шекилли.

21

Энг қадимги шоирлардан бири Фриних бўлса керак.

22

Оддий сурат билан, ёки кейин бўяладиган дастлабки чизиқлар билан.

23

Янги трагиклар, чамаси, нутқ – тилдан асосан сюжетдаги ўзгариб турувчи вазиятларни тасвирлаш учун фойдаланишган.