Ахлоқи кабир. Аристотель
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ахлоқи кабир - Аристотель страница 11
(Трагедия) фақат тугал воқеанигина эмас, балки қўрқинч ва ҳамдардлик уйғотувчи воқеаларни ҳам тасвирлашдир. Охиргиси, айниқса, кутилмаган воқеа содир бўлган пайтда, қолаверса, бир воқеа ортидан кутилмаганда бошқа воқеа ёки шу йўсинда, ҳайрон қолдирадиган ҳодиса ўз-ўзидан ва тасодифан рўй бергандагина юзага келади. Чунки тасодифлар орасида кўпинча, атайин қилингандай тасаввур ҳосил қилувчи воқеалар нисбатан ҳайрон қоларлидир. Бунга Аргосдаги воқеа мисол бўла олади. Митий32 ўлимининг айбдори унинг (Митийнинг) ҳайкалига қараб турганида, ҳайкал қулаб тушиб, уни ҳалок этади. Шунга ўхшаш нарсалар тасодифий кўринмайди. Шундай экан, шунга монанд ривоятлар зарур ва энг яхшидир.
X
Асар воқеаси – фабулаларнинг айримлари оддий, бошқалари эса ўзаро чирмашиб кетган бўлади. Чунки ривоятларда акс этган воқеалар ҳам худди шундайдир. Мен, шундай тўхтовсиз ва ягона воқеани содда деб атайманки, ундай воқеа давомида (юқорида айтилганидек) тақдир ўзгариши кескин бурилишсиз ва тўсатдан англашсиз содир бўлади, чирмашган фабулада эса воқеалар кескин бурилиш ва тўсатдан англаш ёки уларнинг ҳар иккиси воситасида содир бўлади. Бунинг ҳаммаси воқеа мантиқидан, аввалги воқеанинг зарурият ё эҳтимоллик асосидаги давоми тарзида келиб чиқиши керак. Чунки бирон нарса сабабли бошқа нарсанинг келиб чиқиши билан бир нарсадан кейин бошқа нарсанинг юз бериши ўртасида катта фарқ бор.
XI
Кескин бурилиш (перипетия), таъкидланганидек, воқеанинг қарама-қарши томонга ўзгаришидир. Айни вақтда, бу эҳтимоли кутилган ёки зарурий ўзгаришдир. Чунончи, «Эдип»да шоҳ Эдипнинг аслида кимлигини айтиб, хурсанд қилиш учун, шоҳни онасидан қўрқиш туйғусидан қутқазиш учун келган хабарчи амалда мутлақ зид натижага эришади; «Линкей»да33 ҳам шундай, бировни ўлимга олиб кетишади. Данай эса уни ўлдириш учун орқасидан боради. Аммо воқеалар давомида бунинг тескариси бўлади, биринчи одам омон қолади, кейингиси эса ўлимга учрайди. Тўсатдан англаш, номидан ҳам кўриниб турганидек, билмасликдан билишга томон, бахтиёрлик ёки бахтсизликка маҳкум этилган шахсларнинг дўстлик ёки душманлик томон ўтишидир.
Тўсатдан билишнинг энг яхши намунаси худди «Эдип»да юз бергани сингари, мушкул аҳвол давомида содир бўлади. Албатта, ўзгача билиб қолишлар ҳам бўлади; чунончи, таъкидланганидек, жонсиз ва умуман ҳар қандай тасодифий нарсаларни ҳам, шунингдек, кимнингдир нимадир қилгани ёки қилмаганини ҳам англаш мумкин. Бироқ фабула учун энг зарури ва воқеа учун нисбатан аҳамиятлиси, юқорида айтилган, тўсатдан англашдир, чунки бундай англаш кескин
32
Аргослик Митий – Демосфен томонидан жанг арава эгаси деб тилга олинади. Митий мусобақа ғолиби сифатида ҳайкал ўрнатишга сазовор бўлиши мумкин.
33
«Линкей» – Арастунинг замондоши «Феодект» драмаси.