Ахлоқи кабир. Аристотель

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ахлоқи кабир - Аристотель страница 14

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Ахлоқи кабир - Аристотель

Скачать книгу

гавдалантирар экан, демак, биз одамларнинг ўзига хос хусусиятларини тасвирлашда мавжуд кишиларга монанд ва айни вақтда чиройлироқ қилиб ишлайдиган яхши портрет усталаридан ўрнак олишимиз керак. Шоир ҳам характерида жаҳли тезлик, беғамлик ва шу каби камчиликлари бўлган одамларни тасвирлар экан, уларни қандай бўлса шундай (жаҳлдор, беғам қилиб) ва айни чоғда гўзал одам қилиб кўрсатади. Характердаги шафқатсизлик хислатига Агафон ва Ҳомер яратган Ахилл мисол бўла олади51. Демак, (характер тасвирида) барча айтилганларга амал қилиш зарур. Бундан ташқари, поэзиядаги нотўғри таассурот қолдирувчи қусурлар ҳақида ҳам ўйлаб кўриш керак, чунки бу масалада ҳам шоир кўп хатоларга йўл қўйиши мумкин. Аммо бу хилдаги хатолар ҳақида асарларимизда етарли фикр айтганмиз.

      XVI

БИЛИБ ҚОЛИШ

      Билиб қолиш нималиги хусусида олдин тўхталган эдик. Билиб қолишнинг турлари эса тубандагилардир. Биринчи ва энг оддийси – шоир етарли бадиий воситаларга муҳтожлигидан (ташқи) белгилардан фойдаланади. Булар баъзан табиий белгилар бўлади. (Каркин «Фиест» асарида тасвирлаган «Ер фарзандларининг найзаси» ёки у қўллаган «юлдузлар» шундай. Гоҳо бундай белгилар табиий, туғма бўлмайди, баъзилари одамнинг ўзида (масалан, чандиқлар), баъзилари одам билан бирга (масалан, марварид шодаси ёки «Тиро»даги каби тоғорача бўлиши мумкин).52 Аммо бундай воситалардан яхшироқ ҳам, ёмонроқ ҳам фойдаланиш мумкин. Чунончи, бир ўринда энагаси Одиссей оёғини юваётганида чандиғидан билиб қолади, бошқа ўринда эса чўчқабоқарларга Одиссей ўзини танитиш учун чандиқни ўзи кўрсатади. (Охирги мисолдагидай). Белгилар фақат одамнинг кимлигини аниқлаш учун ёки шунга ўхшаш ҳолатлар учун ишлатилса бадиийлиги камроқ бўлади. Улар кескин ўзгариш жараёнида (оёқ ювиши саҳнасидагидай) ўз-ўзидан зоҳир бўлса, бадиийлиги зиёдроқ бўлади. Билиб қолишнинг иккинчи кўриниши шоир томонидан тўқиб чиқарилган, шунинг учун бадиийликдан йироқдир. «Ифигения»да Орест ўзини худди шундай усул билан билдириб қўяди: Ифигения бу ўринда ўзини хат ёрдамида танитади. Орест эса ривоят воқеасидан келиб чиқиб гапирмай, шоир истаги билан гапиради. Шунинг учун бундай билиб қолиш муваффақиятсиз бўлиб, юқорида айтилганлардан фарқ қилмайди. Худди шунингдек, Орест ўзида белгиси бўлганида ҳам худди шундай ҳолатда бадиий заиф бўлур эди (Софоклнинг «Терей»идаги «тўқувчи мокисининг овози»га таққослаб кўринг)53.

      Учинчиси – хотиралар орқали билиб қолишдир. Одам бирор манзарани кўрганида нимадир эсига тушиб, ҳаяжонланиб кетади. Дикеогеннинг «Киприяликлар» асарида (қаҳрамон) бир суратни кўриб йиғлаб юборади. «Алкиной ҳузуридаги ҳикоя»да эса қаҳрамон кифарачининг куйини тинглаб, (бошидан кечган) воқеалар эсига тушиб, ҳўнграб йиғлаб юборади. Шу орқали иккиси билиб қолинади.

      Тўртинчи хил билиб қолиш хулоса чиқариш орқали содир бўлади. «Хоэфоралар»да шундай: «(Менга) ўхшаш кимдир келди, менга фақат Орест ўхшар эди, демак, Орест келган». Софист Полиид асарида ҳам шундай, унда Орест синглиси

Скачать книгу


<p>51</p>

Трояликлар баҳодири Гектор юнон баҳодири Патроклни ўлдиради. Патроклнинг дўсти Ахилл яккама-якка жангда Гекторни ўлдиради, шунда ҳам ғазаби босилмай, унинг жасадини жанг аравасига боғлаб шаҳар атрофида судраб айлантириб юради. Оқсоқоллар ҳар қанча насиҳат қилсалар ҳам Ахиллнинг ғазаби босилмайди.

<p>52</p>

Афсонага кўра, аждаҳо тишидан дунёга келган кадмликларнинг баданида найза изи бор экан. Мил.авв. IV аср шоири Каркин драмасида Фиестнинг фил суягидай оппоқ елкаси юлдуздай ярақлаб турар экан. Софокл трагедиясида малика Тиро Посейдондан туққан фарзандларини тоғорачага солиб дарёга оқизиб юборади. Бегона элларда ўсган болалар улғайиб ватанига тоғорачани олиб қайтишади, онаси шу белгидан фарзандларини таниб қолади.

<p>53</p>

«Тўқувчи мокисининг овози» – Терей томонидан зўрланган ва тили кесиб ташланган Филомела дастгоҳда матоҳ тўқиб, бўлган воқеани тасвирлайди ва шу матоҳни Терейнинг хотини Прокнага юборади.