Ахлоқи кабир. Аристотель

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ахлоқи кабир - Аристотель страница 12

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Ахлоқи кабир - Аристотель

Скачать книгу

айтилганлардан кейин, тартибли равишда ривоятларни ижод қилишда нимага интилиш ва нимадан сақланиш лозимлиги, трагедия вазифаси қандай бажарилиши тўғрисида гапиришимизга тўғри келади. Чунки энг яхши трагедиянинг таркиби оддий эмас, балки мураккаб бўлиши лозим. Шу билан бирга, у қўрқинч ва ҳамдардлик уйғотувчи воқеани акс эттириши керак. (Чунки бу хусусият бадиий тасвирлашнинг ўзига хос қонуниятидир.) Ундай тақдирда (биринчидан), шу нарса аёнки, обрўли кишиларни бахтиёрликдан бахтсизликка ўтувчи тарзида акс эттириш тўғри эмас, чунки бу қўрқинчли ва аянчли бўлмаса-да, бироқ нафратлидир, (иккинчидан), тентак одамларнинг бахтсизликдан бахтиёрликка ўтиши тўғри эмас, чунки бу трагедияга ҳаммадан кўра ҳам кўпроқ ётдир, чунки у трагедия учун зарур бўлган на инсонга муҳаббатни, на ачинишни, на қўрқинчни қўзғайди. Ниҳоят (учинчидан), бутунлай лаёқатсиз одам бахтиёрликдан бахтсизликка тушмаслиги даркор, чунки (воқеаларнинг) бундай кечиши инсонга меҳр уйғотса-да, аммо ҳамдардлик ва даҳшат қўзғата олмайди. Чунки биз бегуноҳ изтироб чеккан одам учун қайғурамиз, ўзимизга ўхшаш бахтсиз инсон тақдири учун эса қўрқамиз37. Шундай экан, бутунлай лаёқатсиз кишидаги ўзгариш бизда на меҳршафқат уйғотади, на қўрқув.

      Демак, ана шу икки чегара ўртасида турган инсон қоляпти. Бундай одам на яхшилиги ва на тўғри сўзлиги билан ажралиб туради. У лаёқатсизлиги ва нуқсони туфайли эмас, балки қандайдир хатоси туфайли бахтсизликка тушган. Масалан, Эдип, Фиест ва шунга ўхшаш, авваллари шон-шарафли ва бахтиёрликда бўлган кишилар шулар жумласидандир38. Яхши тузилган ривоят, баъзилар айтганидек, икки қатламли бўлгандан кўра, нисбатан содда бўлиши ва тақдир унда бахтсизликдан бахтга эмас, аксинча, бахтдан бахтсизликка қараб, гуноҳ натижасида эмас, балки юқорида таъкидланганидек ёки ёмондан кўра яхши шахс йўл қўйган катта хато туфайли ўзгариши даркор. Буни тарих ҳам тасдиқ этади. Шоирлар дастлаб илк дуч келган ҳар бир мифни бирин-кетин ишлайверганлар. Ҳозир эса энг яхши трагедиялар ҳам озроқ уруғлар доирасида, масалан, даҳшатли тақдирга учраган ёки даҳшатни юзага келтирган Алкмеон, Эдип, Орест, Мелеагр, Фиест, Телеф ва бошқалар доирасида яратилмоқда39.

      Шундай қилиб, санъат қонунларига биноан яратилган энг яхши трагедия худди шундай тартиб берилган трагедиядир. Ўз трагедияларида бунга риоя қилаётган ва трагедияларнинг кўпчилиги бахтсизлик билан хотималанаётган Эврипидни койиётганлар хато қиладилар. Бундай хотималаш, таъкидлаганимиздек, тўғридир. Бунга энг яхши исбот шуки, саҳна ва мунозараларда (агар улар яхши қўйилса) шу хилдаги трагедиялар энг фожиавийдир. Эврипиднинг ҳатто бошқа соҳада нуқсонлари бўлса-да, ҳар ҳолда у энг трагик шоирлардан бири бўлиб қолаверади.

      Трагедиянинг баъзилар биринчи деб атаган иккинчи тури «Одиссея»га ўхшаб, икки қатламли таркибга эга бўлганидир, ҳам яхши, ҳам ёмон кишилар учун ёқимли (яъни, яхшилик билан) тугалланади. У томошабинларнинг ожизлиги туфайли биринчи ўринга чиқиб қолганга ўхшайди. Ахир шоирлар томошабинларнинг кўнглини олиш учун уларга мослаб шундай қиладилар. Аммо бундан

Скачать книгу


<p>37</p>

«Одамийлик» – бу ўринда: илк инсоний туйғу. Шу туйғудан ҳамдардлик ва қўрқув туйғулари камолга етади.

<p>38</p>

Арастуга кўра, «хато» – ёмон ният билан эмас, билмасдан қилинган хатти-ҳаракат («Никомах этикаси»). Ўзи билмасдан Эдип отасини ўлдиради, Фиест болаларининг гўштини ейди.

<p>39</p>

Яъни томошабинларда ғоят кучли ҳамдардлик ва қўрқув уйғотади. Камчилик – ривоятлар, характерлар, хорларда.