Ахлоқи кабир. Аристотель

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ахлоқи кабир - Аристотель страница 7

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Ахлоқи кабир - Аристотель

Скачать книгу

акс эттириш усулидаги уч хил тафовут ана шулардан иборат.

      Шундай қилиб, Софокл акс эттиришда бир жиҳатдан Ҳомерга ўхшаш бўлса (чунки уларнинг ҳар иккиси ҳам яхши одамларни тасвирлайди), бошқа жиҳатдан эса Аристофанга яқин, зеро, уларнинг иккови ҳам одамларни ҳаракатда, шу билан бирга, драматик ҳаракатда кўрсатади. Шунинг учун ҳам баъзилар драманинг ўзи ҳам ҳаракат, чунки у ҳаракат қилувчи шахсларни акс эттиради дейишади. Шу сабабга кўра доридаликлар трагедия ва комедияни ўзларида келиб чиққанлиги ҳақидаги даъволарини баён қилмоқдалар; мегараликлар8, хусусан, тубжой кишилар сифатида комедиянинг гўё уларда демократия ўрнатилган вақтда келиб чиққанлигини даъво қилишмоқда, сицилияликлар ҳам Хионид ва Магнетдан хийла олдинроқ яшаган шоир Эпихарм ўзларидан бўлгани учун шундай даъво билан чиқмоқдалар. Пелопоннеслик дорийлар ҳам трагедияга оид даъволарини айтмоқдалар. Улар буни атамалар билан исбот қилишга уринмоқдалар. Уларнинг сўзларига қараганда комедия сўзи шаҳар атрофидаги қишлоқлар – комлар (афиналиклар демлар дегандай) сўзидан келиб чиққан; зеро, қизиқчилар – комедиантлар сўзи комадзейн (базм қилмоқ) феълидан эмас, балки шаҳарликлар томонидан қадр-қиммат қилинмаганларнинг комлар (қишлоқлар) бўйлаб дарбадар кезишидан келиб чиққан9; шунингдек, «ҳаракат қилмоқ» тушунчаси ҳам уларда дран, афиналикларда эса праттейн сўзи билан ифодаланади. Шундай қилиб, акс эттиришдаги тафовутлар қанча ва қандай бўлиши тўғрисида етарли сўзланди.

      IV

ПОЭЗИЯНИНГ ТАБИИЙ ПАЙДО БЎЛИШИ

      Поэтик санъатнинг келиб чиқишига очиқ-ойдин иккита сабаб бўлиб, иккаласи ҳам табиийдир. Биринчидан, тақлид, ўхшатиш инсонга болаликдан хос бўлган хусусият. Инсон бошқа жонли мавжудотлардан ўхшатиш қобилиятига эга эканлиги билан ҳам фарқланади, ҳатто дастлабки билимларни у ўхшатишдан олади ва бу жараён самаралари барчага ҳузур бағишлайди. Буни қуйидаги далил ҳам исботлайди: биз ҳақиқатда ёқимсиз кўринган нарсаларга, масалан, жирканч жонивор ва мурдалар тасвирига завқ билан боқамиз. Бунинг сабаби шундаки, билим олиш фақат файласуфларгагина эмас, балки бошқа кишиларга ҳам жуда ёқади, фарқ шундаки, оддий одамлар билиш учун томоша қилмайдилар. Улар тасвирга завқланиб қарайдилар, чунки унга боқиб «манави нарса бундай экан», деб мулоҳаза юритишни ўрганадилар. Агар ўхшаши тасвирланган нарсани аввал кўрмаган бўлса, ўхшатишдан эмас, балки бичим, бўёқ ёки шунга ўхшаш бошқа бир нарсадан завқ туядилар.

      Зероки, ўхшатиш гармония ва ритм сингари қадимданоқ одамларнинг табиатига хос хусусиятдир10 (вазнлар – ритмнинг махсус тури эканлиги сир эмас), одамлар қадимданоқ табиатан ўхшатишга қобилиятлидирларки, улар буни оз-оздан тараққий эттира бориб, бадиҳа шеърлар (импровизация)дан ҳақиқий поэзияни юзага келтирганлар.

ПОЭЗИЯНИНГ ТАРАҚҚИЁТИ ВА БЎЛИНИШИ

      Поэзия шоирларнинг шахсий характерига мувофиқ икки турга бўлинади: чунончи, жиддийроқ шоирлар гўзал қилиқлар ва унга монанд кишиларни тасвир этадилар. Худди олдингилари гимн ва мадҳ қўшиқлар

Скачать книгу


<p>8</p>

Мегара – Афина яқинидаги дорийлар шаҳри. Сицилия Мегараси шу Мегаранинг Сиракуза яқинидаги мустамлакаси. Эпихарм мил. авв. 550-445 йилларда яшаган: афиналик илк комедиянавислар Хионид ва Магнет 488 ва 472 йилларда ижод этишган.

<p>9</p>

Афинада «комлар» деб қишлоқларни эмас, аксинча, шаҳар маҳаллаларини айтишган.

<p>10</p>

Ўхшатиш, акс эттириш табиийлиги ҳар қандай санъатнинг манбаи, гармония ва ритм табиийлиги – поэзия санъатининг манбаи.