Ахлоқи кабир. Аристотель

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ахлоқи кабир - Аристотель страница 13

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Ахлоқи кабир - Аристотель

Скачать книгу

Алкмеон қўлида ўлиши кабиларни назарда тутаман) мифларни бузиб талқин қилиш ярамайди. Лекин шоирнинг ўзи кашф этувчи бўлиши ва ривоятлардан ҳам моҳирона фойдалана олиши лозим. Моҳирона дегани нимани англатишини ҳозир изоҳлайман. Воқеани онгли равишда, билиб, тушуниб ҳаракат қилувчилар амалга оширади. Қадимги шоирларнинг асарларида шундай. Эврипид ҳам ўз болаларини ўлдирувчи Медеяни шундай гавдалантирган. Шундай бўлиши ҳам мумкинки, бирор одам даҳшатли ишни ўзи билмай туриб қилиб қўяди-да, кейин қурбони ўзининг яқин одами эканлигини билиб қолади (Софоклнинг Эдипи сингари). Бу ерда даҳшатли иш драмадан ташқарида содир бўлади; бироқ баъзан даҳшатли иш трагедиянинг ўзида содир бўлиши мумкин. Астидамант асаридаги Алкмеон ёки «Ярадор Одиссей»даги Телегонларнинг фожиаси эса трагедиянинг ўзида амалга ошади.42

Бундан ташқари яна учинчи ҳолат ҳам борки, бунда бехабарлик оқибатида қандайдир тузатиб бўлмайдиган жиноят қилиш мақсадига тушган киши бу ишни амалга оширишдан олдин хатосини билиб қолади. Бундан бошқача ҳолатларда фожиа келиб чиқмайди, чунки бирор ишни онгли ёки онгсиз амалга ошириш, ёки оширмаслик керак. Бу ҳолатларнинг энг ёмони нимадир қилишни мақсад қилиб, уни амалга оширмасликдир. Бу жирканч ҳолат, аммо фожиа эмас, чунки унда эҳтирос йўқ. Шунинг учун айрим ҳолатлардан ташқари (масалан, «Антихона»да Гемон Креонтни ўлдиришни ният қилади, аммо уни ўлдирмайди) шоирлардан ҳеч ким бундай талқин қилмайди43. Асарда ниманидир қилишнинг ўзи асарни кучайтиради. Энг яхшиси, ҳодисани амалга оширишгача бехабар бўлиш, воқеанинг юз беришидан сўнггина билишдир, чунки бундай ҳолатда жирканчлик бўлмайди, тўсатдан билиш эса кишига завқ беради.

Энг кучли таъсир этадигани охирги (юқорида айтиб ўтилган) ҳолатдир; мен бу ўринда, масалан, «Кресфонт»даги Меропа ўз ўғлини ўлдиришга қасд қилиши, ўлдирмаслиги ва таниб қолиши, «Ифигения»да сингил акани, «Гелла»да онасига хоинлик қилмоқчи бўлган ўғилнинг онасини таниб қолишини назарда тутаман44. Шунинг учун ҳам, таъкидланганидек, трагедиялар баъзи уруғлар хусусидагина ёзилади, холос. Албатта, шоирлар ўз ривоятларини шундай усулда ишлашни санъат йўли билан эмас, балки тасодифан кашф этадилар. Шунинг учун улар фақат шу йўсиндаги бахтсизлик рўй берган оилаларга мурожаат қилишлари керак бўлиб қолади. Шундай қилиб, ҳодисалар оқими ва ривоятлар қандай бўлиши кераклиги ҳақида етарли сўзланди.

XV

ХАРАКТЕРЛАР

Характерларга келсак, улардан тўрт мақсад кўзда тутилади45. Биринчи ва асосийси: қаҳрамон олижаноб бўлиши керак. Аввал айтганимиздай, шахс агар ўзининг гаплари ва ишларида қандайдир мақсадга амал қилса, характерга эга бўлади. Агар шахс яхши мақсадларни кўзласа, характери ҳам яхши бўлади. Бу ҳар бир одамда мавжуд бўлиши мумкин: аёл ҳам, ҳатто қул ҳам яхши бўлиши эҳтимол, биринчиси (эркакдан) ёмонроқ, қул эса ундан ҳам ёмонроқ бўлиши ҳам мумкин46. Иккинчидан, характерлар ўзига хос бўлиши керак:

Скачать книгу

42

Астидамант I-IV аср бошида яшаган трагик. «Ярадор Одиссей» муаллифи – Софокл.

43

Софокл. «Антихона», чопарнинг гўристондаги можаро ҳақида ҳикояси.

44

Эврипиднинг (?) «Кресфонт»ида бегона юртларда ўсган ўғил отасининг ўчини олиш мақсадида келади ва уни танимаган онаси қўлида ўлишига сал қолади. «Гелла» трагедиясининг муаллифи ва сюжети маълум эмас.

45

«Тўрт мақсад» – умуман трагик қаҳрамонга, қандайдир турдаги трагик қаҳрамонга, шу асардаги трагик қаҳрамонга ва ўз-ўзига муносиблик.

46

Анъанавий афсонавий образга ўхшаш.