Ахлоқи кабир. Аристотель
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ахлоқи кабир - Аристотель страница 18
«Қалқон билан инсонни олов-ла бириктирган Эрни кўрдим мен».
Ва бошқалар. Ноёб сўзлардан эса варваризм пайдо бўлади. Шундай экан, бу ифодаларни қандай бўлмасин, қориштириш лозим: бир томондан ноёб, кўчма маънодаги, безак ва бошқа қайд қилинган сўзлар нутқни сийқа ва тубан бўлишдан сақласа, бошқа томондан кўп қўлланадиган сўзлар (унга) аниқлик беради. Ифоданинг аниқ, равшан ва ажойиб бўлишини таъминлашда узайган, қисқарган ва ўзгарган сўзлар ҳам самарали таъсир қилади. Бундай сўзлар, кўп қўлланиладиган сўзлар, нисбатан, одатдагидан ўзгачароқ бўлиб, бошқачароқ эшитилади ва шунинг учун нутқни сийқалаштирмайди, одатдаги сўзлар билан муштарак бўлгани учун унга аниқлик киритади.
Шу маънода баъзиларнинг эътироз билдириб, бундай сўз қўллашни танқид қилишлари ва комедияларда шоирлар устидан кулишлари адолатдан эмас. Катта Эвклид унли товушларни ўз хоҳишимча узайтиришга рухсат этсалар, шеър ёзиш унча қийин иш эмас, деб шоирларни таҳқир қилган эди. Бу ифода усулини таҳқир этиб, у ўзи топган бўғинларда шеърлар ҳам ёзди:
Э – эпихарни мен Ма-арафон йўлида кўрдим…
У – унинг попук гули ме-енга ёқмайди…
Ҳар ҳолда бундай ифода усулидан бемеъёр фойдаланиш кулгили, зеро, ҳамма вақт ифоданинг турларида меъёр бўлиши лозим. Ҳақиқатан метафора, ноёб сўзлар ва бошқа сўзлардан кулги қўзғатиш мақсадида, дидсиз ва атайлаб фойдаланган киши Эвклиддек таъсирчанликка эришган бўлур эди. Лекин (бу ифодаларнинг) ўринли қўлланилиши бутунлай бошқа масала. Эпик поэзияда вазнга солинган ноёб сўзлар, метафора ва ифоданинг бошқа шаклларини кўп қўлланиладиган сўзлар билан алмаштириб кўрган ҳар қандай киши бизнинг сўзларимизнинг адолатли эканлигига ишонади. Масалан, Эсхилда ҳам, Эврипидда ҳам ямбда битилган бир хил шеърлар бор. Аммо шу шеърдаги биргина кўп қўлланиладиган сўз ўрнига ноёб сўз алмаштириб қўйилса, бир шоирнинг шеъри гўзал, бошқасиники дағал кўринади. Эсхил «Филоктет»ида:
«Оёғим суягин яра ейди абадий»,
– дейди. Эврипид эса «ейди» ўрнига «маза қилиб ейди»ни қўяди. Худди шунингдек:
«Нима? Мени пакана, таъвия, заиф одамча…»
мисраси ўрнига кимдир кўп қўлланиладиган сўзлар билан:
«Нима? Мени арзимас таъвия, арзимас киши…» дейиши ёки:
«Унга кўримсиз курси ва митти столни суриб» мисраси ўрнига кимдир:
«Унга хунук курси ва кичик столни суриб» дейиши мумкин.
Ёки «қирғоқ увлайди» бирикмаси ўрнига «қирғоқ қичқиради» деса ифода ўзгаради. Арифрад ҳеч ким томонидан суҳбатда ҳам қўлланмайдиган… каби ифодалардан фойдаланганликлари учун трагикларни масхара қилади. Аслида шунга ўхшаш ифодалар кам қўлланилгани учун нутқдаги сайқаллик йўқолади. Мазахчи эса буни билмайди. Кўрсатилган (ифода усулларининг) ҳаммасидан, мураккаб ва ноёб сўзлардан,