Ахлоқи кабир. Аристотель

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ахлоқи кабир - Аристотель страница 19

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Ахлоқи кабир - Аристотель

Скачать книгу

шунингдек, бошқа тафсилотлар. Қолган эпик шоирлар бир қаҳрамон, бир замон ҳақида ёзишди, бир воқеани тасвирлаганда эса «Киприяликлар» ва «Кичик Илиада» каби кўп қисмли қилиб ёзишди. Шунинг учун ҳам «Илиада» ва «Одиссея»нинг ҳар биридан бир-иккитадан трагедия тўқилгани ҳолда «Киприяликлар»дан кўплаб трагедиялар чиқди, «Кичик Илиада»дан эса саккиздан ошиқ – «Қурол баҳси», «Филоктет», «Неоптолем», «Эврипил», «Тиланчилик», «Лаконика аёллари», «Илионнинг қулаши», «Сузиб кетиш», шунингдек, «Синон» ҳамда «Троя аёллари».

      XXIV

ТУРЛАР ВА ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАР УЙҒУНЛИГИ

      Бундан ташқари, эпопея турлари худди трагедия турларидай (ё оддий, ё мураккаб тўқимали, ё характерлар эпопеяси, ё эҳтирослар эпопеяси), қисмлари ҳам трагедия қисмларидай (мусиқа ва томоша безагидан ташқари) бўлади. Чунки эпопеяда ҳам кескин ўзгариш (перипетия)лар, тўсатдан билиб қолишлар, изтироблар, фикр ва тил яхши бўлиши керак. Ҳомер шуларнинг ҳаммасидан биринчи марта ва аъло даражада фойдаланди. Унинг иккала поэмасидан бири «Илиада» кучли эҳтирослар эпопеяси, «Одиссея» эса мураккаб тўқимали (бутун поэма тўсатдан билиб қолишлардан иборат) бўлиб, характерлар эпопеясидир. Тил ва фикр жиҳатидан ҳам улар ҳамма достонлардан устун туради.

      Эпопея трагедиядан таркиби узунлиги ҳамда вазни билан фарқланади. Бу узунликнинг чегараси (меъёри) ҳақида қуйида айтиладиган гаплар етарлидир: эпопеяда бир назар билан воқеанинг боши ва охирини қамраб олиш керак; эпопеялар таркиби қадимгилардан қисқароқ бўлиб, бир томоша вақтида кўрсатилувчи трагедиялар ҳажмига яқинлашсагина бу мумкин бўлади. Аммо эпопея ҳажмининг (худди шу) чўзиқлиги туфайли у муҳим бир хусусиятга эга бўлади. Трагедияда бир вақтда юз бераётган воқеаларнинг кўпгина қисмларини тасвирлаб бўлмайди, (трагедия) воқеанинг фақат саҳнада актёрлар томонидан кўрсатилаётган қисминигина тасвирлаши мумкин. Эпопея эса ҳикоя қилиш бўлгани учун бир вақтда юз бераётган кўпгина қисмларни (воқеаларни) тасвирлаши мумкин. Худди ана шу воқеалардан (агар улар ўринли бўлса) поэманинг ҳажми кенгая ди. Худди шу туфайли эпопея улуғворроқ бўлади, тингловчиларга ҳар хил таъсир кўрсатади, қўшимча тафсилотлари хилма-хил бўлади. Трагедиялар эса тез ғашга тегадиган бир хиллиги туфайли гоҳо муваффақиятсизликка учрайди.

      Эпосда тажриба натижасида қаҳрамонлик вазни (гекзаметр) асосланиб қолди. Чиндан ҳам агар бирор шоир бошқа вазнда ёки кўпгина вазнларда ҳикоя қилса, у (асар) номутаносиб кўринади. Ҳақиқатан, қаҳрамонлик вазни энг барқарор ва асосли вазн бўлиб қолди, чунки унга ҳаммадан кўра ноёб ва кўчма сўзлардан фойдаланиш мос тушади, бу эса ҳикоячилик тасвирининг ўзига хос фазилатидир. Ямб (триметр) ва тетраметр эса – ҳаракатчан вазнлар бўлиб, бири саҳна тасвирлари учун, иккинчиси рақс учун қулайдир. Херемондагидек турли вазнларнинг қоришуви эса, янада ўринсиздир. Худди шунинг учун эпик асарларни ҳеч ким қаҳрамонлик вазнидан бошқасида ёзмаган. Таъкидлаганимиздек, табиатнинг ўзи бундай асарларга яраша вазн танлашни ўргатиб

Скачать книгу