Ахлоқи кабир. Аристотель

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ахлоқи кабир - Аристотель страница 23

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Ахлоқи кабир - Аристотель

Скачать книгу

эшитувчини ғалатга ундаб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган, нуқсонли нарсаларни (одамнинг) кўз олдига келтириб қўяди. Ҳатто у мавжуд нарсани номавжуд деб, номавжуд нарсаларни эса мавжуд деб тасаввур қилдиради.

      Аммо тақлидчи бўлса нарсанинг тескарисини эмас, балки ўхшашини тасаввур қилдиради. Бунга ўхшаш нарсалар ҳисда ҳам учрайди. Ўз жойида турган киши шундай ҳолатга тушса, гўё ҳаракат қилаётгандай бўлади. Масалан, кемага минган киши кемадан тушиб қирғоқда қолганларга қараса ёки ёз чоғида осмондаги ой ва юлдузларга тез сузаётган булутлар ортидан қаралса шундай бўлади. Бундай ҳол одамларнинг ҳисларини чалғитади.

      Аммо кўзгуга ёки ялтироқ силлиқ жисмга қараган кишининг ҳоли ҳам худди шундай бўлади, унга назар ташлаб, ўша нарсаларга ўхшаш нарсани кўраётгандай туюлади. Мулоҳазалар бир қанча бошқа қисмларга ҳам бўлиниши мумкин. Биз сенга айтсак, бу шулардан иборат: мулоҳаза ё қатъий, ё қатъий эмасликдан холи бўлмайди. Бордию, агар у қиёсий бўлса, у ҳолда билқувва табиатидан бўлади ё бўлмаса билфеъл ҳаракатидан бўлади. Бордию агар у унинг табиатидан бўлса, у ҳолда мулоҳаза ё истиқро (индуктив), ё тамсилий (аналогия) бўлади. Тамсил эса кўпинча шеър санъатида ишлатилади. Бундан аён бўлишича, шеърий мулоҳаза тамсил – аналогияга киради.

      Қиёслар, умуман олганда, мулоҳазалар бошқа турларга ҳам бўлиниши мумкин. Айтишларича, мулоҳазалар ё бутунлай рост, ё бутунлай ёлғон бўлиши мумкин. Ё бунинг тескариси – тўғри ва ёлғон меъёри баб-баравар бўлиши мумкин. Буткул рост мулоҳаза, ҳеч сўзсиз, бурхоний – исботли деб аталади. Бордию, унинг рост томони кўпроқ бўлса, у ҳолда у жадалий – диалектик бўлади. Бордию, рост ва ёлғон иккови баробардан бўлиб қолса, у ҳолда у хитобий – риторик бўлади. Рост бутунлай камайиб бораверса, у ҳолда суфастоий – софистик бўлади, бутунлай ёлғон бўлса, у ҳолда уни, ҳеч шубҳасиз, шеърий деб аталади. Ушбу қисмларга бўлинишдан кўринишича, шеърий мулоҳаза на исботли, на диалектик, на хитобий-риторик ва на софистик эмасдир.

      Шу билан бирга, у сулужисмус – силлогизмга ёки унга қарам бўлган навларнинг бирига бориб тақалади, яъни «қарам бўлган навлар» дейишимдан кўзлаган мақсадим истиқро-индукция, мисол-аналогия, фаросат-интуиция ва шунга ўхшаш нарсалар бўлиб, улар мантиқи қувватида ўша қиёс – силлогизмнинг куч-қуввати бўлади.

      Юқорида зикр қилиб ўтган нарсаларни тавсифлаб берганимиздан кейин энди биз шеърий мулоҳазаларнинг навларга қандай бўлинишини таърифлаб беришимиз керак.

      Шеърий мулоҳазаларга келганда, биз сенга айтсак, ё вазнларга қараб турларга бўлинади, ё бўлмаса маъноларга қараб бўлинади.

      Аммо вазнларга қараб бўлинишларга келганда шуни айтиш керакки, бундан бу ёғига мулоҳаза юритиш мусиқор – мусиқачи ва арузчиларга тегишлидир. Шу билан бирга, мулоҳазалар (яъни шеърий сўзлар) қайси тилда бўлгани ва мусиқачининг қайси тоифадан чиққанига боғлиқ.

      Аммо шеърнинг маъносига қараб илмий томондан навларга тақсим қилинишига

Скачать книгу