Ахлоқи кабир. Аристотель

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ахлоқи кабир - Аристотель страница 24

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Ахлоқи кабир - Аристотель

Скачать книгу

бировларга мисол (ўрнак) бўла оладиган яхшиликлар ва мақтаниладиган феъл-атворлар зикр қилинади; бу вазнда шаҳарни бошқарувчи – ҳукмдорлар мадҳланади. мусиқачилар подшоҳлар олдида шу трагедия вазнида куйлайдилар. Бордию бирор подшоҳ ўлиб қолгудек бўлса, трагедия қисм-бўлакларига қўшимча нағмалар қўшиб, ўлган подшоҳга атаб навҳа-марсиялар айтганлар.

      Аммо дифирамбига келсак, у шеъриятнинг бир тури бўлиб, унинг вазни трагедия вазнидан икки баробар катта бўлади. Унда яхшилик ва мақталадиган барча хулқ-атворлар, инсоний фазилатлар зикр этилади: дифирамбида маълум бир подшоҳ ё кишини мадҳ этиш мақсад қилиб олинмайди, балки ундаги умумий яхшиликлар зикр қилинади…

      Аммо комедияга келсак, бу шеъриятнинг маълум бир тури бўлиб, унинг ҳам маълум вазни бўлади, унда ёмон феъл-атвор зикр қилинади, одамлар, уларнинг ахлоқларида қораланадиган ва хуш кўрилмаган табиатлар ҳажв қилинади. Кўпинча унинг бўлакларига оҳанг-нағмалар қўшилиб, уларда ҳам қораланадиган хулқ-атворлар эсланади. Бу эсланган хулқ-атворларда инсон, ҳайвон ва икковига алоқадор бўлган хунук шакл – тимсоллар иштирок этади.

      Аммо ёмби ҳам шеъриятнинг бир нави бўлиб, унинг ҳам ўзига хос маълум вазни бўлади. Унда ҳам машҳур мулоҳазалар эсланади. Аммо куйланадиган нарсалар хушфеъл ҳам бўлиши мумкин, бадфеъл ҳам бўлиши мумкин – бари бир, лекин шуниси борки, бу мисоли бир зарбулмасал – мақоллар каби машҳур бўлиши шарт. Шеъриятнинг бу нави тортишув, уруш-жанжал, ғазаб ва ғижинган пайтларда ўқиладиган шеърларда ишлатилади.

      Аммо драмага келсак, у ҳам худди юқорида келтирилганлар каби шеър турларидан бири саналади: фақат бунда маълум кишилар ва маълум шахслар тўғрисида машҳур бўлган масал ва нақллар зикр қилинади.

      Аммо эйнийга келсак, бу ҳам шеъриятнинг навларидан бири бўлиб, унда одамни хурсанд қиладиган мулоҳазалар зикр қилинади. Шуниси ҳам борки, булар ё маҳоратнинг зўрлигидан ва ё ғоятда гўзал битилганидан одамни хушнуд этади.

      Аммо эпиграммага келсак, бу ҳам шеъриятнинг бир нави бўлиб, буни қонуншунослар инсон хулқини тузатиш ҳамда тарбиялаш мушкул бўлган тақдирда унда шеър битиб, кимки қонун-қоидага риоя қилмас экан, унинг оқибатида аянчли аҳволга тушади, деб қўрқитиш ва руҳини даҳшатга солиш учун ишлатадилар.

      Аммо эпика ва риторикага келсак, бу ҳам шеъриятнинг бир нави бўлиб, бунда илгари ўтган сиёсий ва қонуний тартиб-қоидалар тавсиф қилинади. Шеъриятнинг бу навида подшоҳларнинг хулқ-атвори, у ҳақдаги хабарлар, унинг даври ва у билан боғлиқ бўлган воқеалар зикр қилинади.

      Аммо сатирага келганда шуни айтиш керакки, бу ҳам шеъриятнинг бир нави бўлиб, унинг ўзига хос вазни бор. Бу навдаги шеърларни мусиқачи олимлар яратганлар. Улар ўз куйлари билан тўрт оёқли ҳайвон, умуман олганда, ҳатто жамики ҳайвон зотларини ҳаракатга келтирадилар. Шунда бу ҳайвонлар ўзлари – табиий ҳаракатларидан (бир оз) четга чиққан бўлиб (маълум қилиқ қилиб), одамларни таажжубга соладилар.

      Аммо

Скачать книгу