Ахлоқи кабир. Аристотель
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ахлоқи кабир - Аристотель страница 21
(9). Баъзи (англашилмовчиликлар) сатр устидаги зер-забарлар ўрни алмашганидан келиб чиқади. Фасослик Гиппий сўзларида шундай қилган эди.
(10). Баъзи англашилмовчиликлар тиниш белгиларининг ўзгариб қолганлигидан келиб чиқади. «Боқий зотлар энди ўткинчи, пок бўлганлар, аввал нопокдир».
(11). Баъзи эътирозлар сўзнинг бошқа маъносини тушунмасликдан келиб чиқади. Масалан, «туннинг иккидан кўп улуши ўтди» жумласида «кўп» сўзи «тўлиқ» маъносини билдиради.
(12). Баъзи эътирозлар тилимиздаги қонуниятлар билан боғлиқ. Чунончи, биз винога сув қўшилса ҳам вино деймиз. Қуйидаги мисол худди шу маънода: «Қўрғошин оёғингни алмаштирсанг ҳам, янгини ҳадя этсанг ҳам юриб кўраман».
Темирчи усталарни ҳам мискарлар деймиз. Шу маънода, «худолар» вино ичмаса ҳам Ганимедни Зевснинг «соқийси» деяверамиз. Эҳтимол, бу сўз кўчма маънода қўлланилгандир.
Ҳар ҳолда бирор сўзда мантиққа зидлик бордай туюлса, мазкур гапда шу сўз нечта маъно англатиши мумкинлигини ўйлаб кўриш керак.
«Найзани худди шу ушлаб қолди» деган гапдаги «ушлаб қолди» сўзи нечта маънода келади? Менимча, шундай йўл тутиш тўғрироқдир. Баъзилар эса тескари йўл тутишади. Баъзилар, Главкон айтганидай, ўзлари (асар ҳақида) нотўғри тасаввурга боришади, ўзлари ўша тасаввур қилган нарсаларини қоралашади, сўнгра маълум хулоса чиқаришади ва ўша хулоса ўзларининг фикрига тўғри келмаса, шоирга таъна қилиб, фалон-фалон (ёмон) фикрни айтибди, дейишади. Ҳолбуки, бу ўзларининг фикри бўлади. Икарий ҳақида ҳам шундай (нотўғри) фикрга боришган. Уни гўё лакониялик деб ўйлашиб, шу асосда нега у Лакадемонга келганида Телемах билан учрашмадийкин, деб ажабланишган. Лекин воқеа кефалленияликлар айтганидай бўлиши ҳам мумкин: Одиссейнинг хотини Кефаллениядан бўлиб (Пенелопанинг) отаси Икарий эмас, балки Икадий бўлиши ҳам мумкин. Чамаси шу хато туфайли эътироз келиб чиққан.
Умуман олганда, поэзиядаги мумкин бўлмайдиган нарсани «ҳаётдагидан яхшироқ» деган маънода ёки «ҳаёт ҳақида одамлар шундай ўйлашади», деган маънода тушуниш керак. Чунки поэзияда мумкин бўладиган нарсани одам ишонмайдиган қилиб тасвирлашдан кўра, мумкин бўлмайдиган нарсани ишонарли қилиб тасвирлаш яхшироқдир. Чунончи Зевксид тасвирлагандай одамлар ҳаётда бўлиши мумкин эмас, аммо шундай бўлгани яхши, негаки, санъат асари ҳаётдаги нусхадан кўра аълороқ бўлиши зарур. Поэзияда ақл бовар қилмай диган нарсаларни