Бепарво бўлмоқчиман. Саъдулла Сиёев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бепарво бўлмоқчиман - Саъдулла Сиёев страница 15

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бепарво бўлмоқчиман - Саъдулла Сиёев

Скачать книгу

Мен ҳам лабимда ханда, тилимда хиргойи билан ичкарига зинғилладим:

      – Қарғалар учса қарайлик Марғилоннинг йўлига! Суюнчи беринг, хоним, меҳмонлар келди!…

      ҲУРМАТЛИ ЎРТОҚ РАФИҚАМ

      Ўттиз ёшимгача умрим қиз танлаш билан ўтди. Бирини ориқ, деб унамадим, бирини семиз деб. Биттасининг қадди – қомати ёқса, қилиғи ёқмайди, қилиғи ёқса, қадди– қомати.

      Бир куни онам уришиб берди:

      – Ўўв! Бирини ўпоқ дейсан, бирини сўпоқ. Кимни оласан ўзинг, осмондаги ойни оласанми?

      – Бизга аталгани ҳам тургандир, – дедим эснаб.

      Мени бўйдоқлар оламидан Ҳабибахон қутқариб қолди. У ҳам институтдан кейин ишга шўнғиб кетибди– ю, эрга тегишга вақти бўлмабди. Қараса, дугоналари шўрпешона йигитларнинг бахтини битта – битта очиб кетаётганмиш. Ҳабибахон ҳам, ке, жамият олдидаги бурчимни бажарай, дебди–ю, менга тегиб олибди. Шундоқ қилиб, бизникида ҳам “келин” сўзи ишлатиладиган бўлиб қолди.

      Бурунги замонда “келиннинг оёғидан” деган гап бўларди. Менимча бу гап эскирди. Энди уни “куёвнинг оёғидан” деб ўзгартириш керак. Нега дейсизми? Мана, қулоқ солинг. Менга тегмасдан олдин Ҳабибахон бир лойиҳа институтида шунчаки инженер экан. Ҳовлимиздаги тўйқозонлар совимасдан лип этиб бўлим бошлиғи бўлиб олди. Яна олти ойдан кейин директорнинг биқинига кириб, ёрдамчисиман, деб ўтирибди. Шу кетиши бўлса, бир–икки йилда директорнинг ўрнини ҳам эгаллашдан тоймасди–ю, билмай ҳалақит бериб қўйдим. “Ассалому алейкум!” деб ўғлим Ҳикматилло туғилди.

      Ўғлим деворга суянмай, алпанг–талпанг юра бошлаган кезлар эди. Бир куни хоним оқ балиқдай ўйноқлаб кириб келдилар. Пальтосини ечиб отиб юборди– ю, тўғри келиб бўйнимга осилди. Ҳикматилло туғилгандан бери онда– сонда бўлмаса, хотин мени ўпмай қўйган эди. Нуқул боласини ялаб–юлқайверарди. Бу сафар соғ жойим қолмади. Юз–кўзим аралаш чўлпиллатиб ўпаверди…

      – Ҳўв, бўлди, хотин, саккизинчи мартга узоқ! – дедим ғашим келиб.

      Ҳабибахон икки қўлимдан маҳкам ушлади. Никоҳ кечасидагидек кўзларимга ажиб бир меҳр билан тикилди.

      – Мени табрикланг, адаси! – деди энтикиб. Институтга бош инженер бўлдим!

      Диванга шилқ этиб ўтириб қолдим.

      – Мени қўяверинг, ҳеч бўлмаса анави норасидани ўйламайсизми? – бир бурчакда чўнқайиб ўтирган Ҳикматиллони кўрсатдим. – Алла айтишни энди ўрганувдим, колготкани қандоқ юваман?

      – Ташвиш тортманг, – деди хоним,– Ўзим телефонда маслаҳат бериб тураман.

      Хотин пинжимга кириб, суйкалди.

      – Нима қилай, адаси, вазиримиз қўймади. Тажрибангиз бор, беш– олти йил ишлаб берасиз, деб туриб олди. Ҳикматиллони яслига берамиз. Ҳа, айтганча, мен сизга ажойиб бир нарса олиб келдим.

      Хоним ирғиб туриб, “Ажойиб нарса”ни кўрсатди. “Уй бекаларига маслаҳат” деган китоб экан. Энсам қотиб варақладим. Биринчи бетда менга ўхшаган рангпаргина йигит боласига шишадан сут эмизиб турибди. Тагига: “Аёлларни эҳтиёт қилинг!” деб ёзиб қўйилибди. Китобни отиб юбордим.

      Шундай қилиб бир йилча бош инженернинг

Скачать книгу