Бепарво бўлмоқчиман. Саъдулла Сиёев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бепарво бўлмоқчиман - Саъдулла Сиёев страница 10

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бепарво бўлмоқчиман - Саъдулла Сиёев

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Валижон билан сартарошга бориб келдик. Кейин ҳовлидаги саунага тушиб чўмилдик. Валижон мени бир хонага олиб кириб, ясантирди. Янги костюм – шим кийдирди, бўйнимга галстук боғлаб, оёғимга қушнинг тумшуғидек учлик қора туфли илди. Ойнага қарадим.

      – Чўпга либос демоқчи, янги эгни– бош кийсангиз, чиройли бўлиб кетар экансизу, Манзурбек, – деди Валижон.

      – Чўнтагимга кўкидан солиб қўйсангиз, бундан ҳам кўркам бўлиб кетаман, – деб ҳазиллашдим.

      – Бу ёғи Шавкат акамларга боғлиқ. Худо деб туринг– чи, у кишининг қўли очиқ, қизғончик эмас.

      Тушдан кейин эшикка узун, оппоқ лимузин келди. Валижон менга куёвжўра бўлди. Бир қучоқ гул кўтариб чиқдик. Қарасак, машинада келинпошша ўтирибди. Ёнида дугонаси. Қиз асли қўқонлик, исми Тозагул экан. Машинага чиқдик. Бироз юргач, Тозагул қўл чўзди:

      – Омонат куёвим билан танишиб қўяйлик. Исми шарифлари?

      – Манзур, – дедим. Қиз шарақлаб кулди. Қўқонча аския қилди:

      – Ўҳў! Мен зўрман, деб юрибсиз экан – да, куёвжон?

      – Ҳа, тоза гулларни ҳидлаб, – дедим пайровга жавобан.

      – Бало экансиз! Шавкат акам бўлмаганда сизга ўзим тегардим. Келинг, яхшиси дугонамни олақолинг. Мана эт деса эти бор, бет деса бети бор. Хурсанд бўласиз. Розимисиз?

      – Йўқ. Шаҳар қизлари қишлоққа чидамайди.

      – Оббо– о! Нега чидамас экан?

      – Қишлоқда юмуш кўп. Сигир соғиш керак, ўчоқда овқат пишириб, таппи ёпиш керак. Чидамайди.

      – Кўнглини олиб турсангиз, чидайди, – деди Тозагул ва ўртоғини туртди, – чидайсан– а, Лобар?

      Лобар индамади. Қиқирлаб кулди.

      Ана шундай ҳазил – ҳузил билан кечгача шаҳар айландик. Оқшом тушганда тўйхонага кириб келдик. Тўйхона олди одамга тўлиб кетибди. Олти карнай, қўш сурнай, қўш ноғора, «дака – тум», «вот – вот» овози осмонни ёраман дейди.

      Ўнг томонимда Валижон, чап биқинимда омонат қаллиғим билан Лобар, ийманиб залга кирдик. Бўсағадан ўтишим билан ҳофизлар «тўйлар муборак»ни бошлашди. Бир тўп йигитлар бошимиздан даста – даста пул сочишга тушди. Бола – бақро чувиллаб пул тера кетди. Қарасам, оёғим остида япроқдек бўлиб пул сочилиб ётибди. Худди нонни босаётгандек, хижолат бўлиб, бир лаҳза тўхтаб қолдим… Ҳе, номард, дейман ичимда, шунча пулни увол қилгунча муҳтожларга улашиб берсанг ўласанми?» Бизнинг янги ўзбекларимиз ҳам жуда такаббур бўлиб кетган – да.

      Тозагул, юринг, дегандек туртди. Саҳнадаги тахтиравонга чиқиб ўтирдик. Базм бошланди. Тўйнинг қандай ўтганини айтиб ўтирмасам ҳам бўлади. Тошкентдаги мана – ман деган артистлару, қизиқчиларнинг бари шу ерда. Залда камида беш юз киши бор. У томондаги одам бу томондаги одамни кўрмайди. Куёв бўлиб мен тўрда ўтирибман. Лекин олқишлару тилаклар Шавкатнинг шаънига ёғилаяпти. «Ошиқ булбул бугун ўз гулининг васлига етди, муборак бўлсин!», «Тозагул янгамиз бир тилла узук бўлса, Шавкат акамлар узукка кўздек ярашди», «Биз келин – куёвга тўрт ўғил, тўрт қиз тилаймиз!

Скачать книгу