Бепарво бўлмоқчиман. Саъдулла Сиёев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Бепарво бўлмоқчиман - Саъдулла Сиёев страница 7
Ниҳоят биттаси сўради:
– Жаноза эртага қолибди–да, янга?
– Ҳа, – деди кўзларини яшириб Манзура, – Термиздаги синглисини кутаяпмиз.
Эртаси пешинда савобталаблар тағин келишди. Қарашса, дарвозада қулф осиғлиқ. Ҳовли ўлик чиққан уйга ўхшамас эди. Чунки «марҳум» Шомансур бу пайт Қоратов этагида, бир қозоқ томирининг ўтовида қимизхўрлик қилиб ётарди.
ҚОЗОН БОШИДАГИ ХОТИН
Эрталаб бошланган базм тушга бориб, авжига чиқди. Нақш– нигорли улкан меҳмонхона. Ноз–неъматдан столнинг бели қирсиллайди. Тўрда, диванни тўлдириб уй бекаси – Опа ўтирибди. Ўртада икки аёл капалакдай чарх уриб ўйнайди. Опа магнитафоннинг қулоғини бураб қўйди. Насибахоннинг эрка овози янгради: “ёқасиз, жоним, ёқасиз…”
Қора кишмишнинг сувига тўйинган хонимлар қўшиқ шиддатидан эс– ҳушини йўқотиб қўйгандек бўлди. Озода билан Дилдора бир– бирига муқом қилиб, ер депсинар, рақс зарбидан шифтдаги ҳайбатли қандил тебраниб– завқланар, Опанинг биқинида ўтирган аёллар мастона қийқириб, чапак чаларди:
– Ҳаҳ, майда қадамларингдан, Дилдорим!
– Ўзим ўргилай сендан! Бир куни куёв тўрани ҳам ёқиб, кул қилмасанг бўлди!
Ниҳоят, Опа девордаги баркашдек тилла соатга кўз қирини ташлаб олиб, қарс урди:
– Ҳўв, ойимчахонлар! Бўлди қилинглар энди. Хўжайиннинг келадиган вақтлари бўлиб қолди.
Озода ҳансираб келиб, креслога чўкди.
– Энди одамнинг бадани қизиган эди– я, Опа. Кайфнинг белига тепдингиз. Уҳ…
Опа бармоғини илмоқ қилиб, ҳамтовоқларини имлади:
– Бу ёққа келинглар. Поччангиз келгунча мана бу рўйхатни битирайлик. Кейин қўлларига тутқазамиз.
Ҳамма Опанинг оғзига тикилиб, жим бўлиб қолди. Опа қошларини чимирди:
– Демак, қолган ўринлар… Ҳм– м, бозор, лесхоз, лунапарк, мехбаза…
Биринчи бўлиб Озода қақилдоқ Опани елкасидан қучоқлаб, ялинишга тушди:
– Қулингиз бўлай, Опажон! Бир йилга, атиги бир йилга бўлса– да, бизнинг хўжайинга солиқни бериб туринг. Иморат ўлгур битмай ётибди, икки қизим бўй етиб турибди. Сал қаддимизни ростлаб олайлик.
– Солиқдан оғиз очма, солиқ бўлими катта куёвга ваъда қилинган.
– Унда автозаправкани бера қолинг.
– У ер ҳам банд. Жавлон акамлар ҳоким бўлмасдан илгари авансларини олиб қўйганлар.
Аёллар чувиллашга ўтди:
– Ким экан у?
– Пешонасида шохи бор экан– да, элдан бурун заправкага эгалик қилиб олибди.
– Уми? – деб Опа Озодага қаради, – у ҳам сенинг эрингга ўхшаган боши думалоқ, бути айри бир маҳлуқ. Гапларинг бўлса, ана, хонимчалари…
Хонимлар ялт этиб, бир чеккада оёқларини чалиштирганча, керилиб ўтирган Муножотга қарашди.
– Вой,