Бепарво бўлмоқчиман. Саъдулла Сиёев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Бепарво бўлмоқчиман - Саъдулла Сиёев страница 6
Шомансур уч, тўрт кун Сотим говнинг ҳовлисида, узумнинг остида ётиб юрди. Сотим унга қайрилиб ҳам қарамади. “Ўзи келар ёр – ёр, ўзи кетар ёр– ёр, бир куни зерикканда даф бўларсан, деб қўйди ичида. Шомансур мундоқ дўпписини олиб ўйлаб қараса, Сотимдан садо чиқмайдиган.» «Сен ҳўкиз шошмай тур, олдингга хашак солиб кетмасамми» деди ичида Шомансур ва уйига бориб молпичоғини обдон қайраб келди. Сотим билан хотини бир ёққа кетишди, болалари мактабга жўнади. Шомансур оғил тарафга ўтди. Сотимнинг ўн чоғли қўйи бор эди. Семизроғини танлади. Олманинг тагига олиб келиб, уч оёғини боғладию бўғзига пичоқ тортиб юборди.
Бирор соатда қўйнинг терисини шилиб, ичакчавоғини тозалади. Бир оёғини терига ўраб ошхонага олиб кириб қўйди. Қолган гўштни орқалаб гузарга кирди. Қассобга ўтказиб пулини олдию уйига равона бўлди.
Сотим гов оқшомлатиб меҳмондан қайтди. Қараса ошхонада бўрдоқига боқаётган қўчқорининг териси ётибди. У дарров бу Шомансурнинг иши эканлигини сезди. Қўйнинг оёғини кўтариб подачиникига қараб лўкиллади.
– Ма, иймони йўқ, буниям ол! Илоё тиқилиб ўл!деб гўштни остонага отди.
– Иштони йўқ тиззаси йиртиққа кулибди, – деди Шомансур, – сенда иймон бўлса лабзингдан тонмас эдинг. Бир ҳафтада қарзингни узмасанг, эчкингни сўйиб сотаман, билиб қўй.
Сотим гов одати бўйича қўлини мушт қилиб учинчи бармоғини кўрсатди;
– Мана сўясан, еб тўймас!
Қарздорлар орасида Айниддин пиёзчи ҳам бор эди. У Шомансур билан тенгқур, кўнглида кири йўқ ориятли киши эди. Бир этак боласининг оғзидан орттириб қарзини тўлай олмас, кўчада Шомансурга дуч келиб қолса, йўлини тескари солиб кетарди. Буни билгани учун ҳам Шомансур пулини қисталанг қилавермас, ўзига инсоф берсин деб қўйган эди.
Ёзнинг ўрталарида Айниддин подачининг уйига кириб келди.
– Қани, тақсирим, садағасини кўтарсинлар, далага кетдик! – деди кулиб,– хотиннинг этагини искаб ётишдан фойда йўқ. Туринг, тоза ҳаво шимириб, пиёзхўрлик қилиб келасиз.
Айниддин ҳар йили қишлоқнинг кунботаридаги ёвшанзор қирларда пиёз экиб деҳқончилик қиларди. Шомансур қарздорларнинг уйларидан безиб ҳовлисида оёғини осмондан қилиб ётувди, дарров ўрнидан турдию эшагини эгарлади. Икковлон далага қараб кетишди.
Дала яхши–да! Гувалакдан қилинган уйчанинг тешикларидан ғир–ғир шамол кириб бетингни силайди, қовунполиздан атир ҳиди келади, бўйрага ёйилган қовун қоқиларга ёпишиб ғужғон ўйнаётган ариларнингғўнғиллашиҳамқулоққаёқимли эшитилади. Дала яхши!
Чанқовбосдига қовунхўрлик қилишди. Кейин Айниддин кўнглини ёрди:
– Хафа бўлмайсиз, ошна, қарзингизни чўзиб юбордим. Лекин еб кетмайман, тўлайман. Саккиз болам бор, худодан