Бепарво бўлмоқчиман. Саъдулла Сиёев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бепарво бўлмоқчиман - Саъдулла Сиёев страница 5

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бепарво бўлмоқчиман - Саъдулла Сиёев

Скачать книгу

қазди, ўт ўрди, ғўза чопди, пода боқди. Охири сўна чаққан бир сигирни қайтараман деб бир қояга йиқилди. Белидан лат еди. Энди қаддини подачининг калтагидай тикка тутиб туролмайди, янги чиққан ойдек эгилиброқ юради.

      – Э, бўлди қилинг сардоба ишингизни!– деди бир куни хотини,– боқолмайдиган етти болангиз бормиди? Худо бизни бўбакдан қисди. Ҳамма этаклаб туққанда ман ўлгур ҳандалакдай бир болани думалатиб ташлай олмадим. Дорига кетказган пулингизни уйда еб– ичиб ўтиринг. Мен ҳамсояларимнинг кўрпа– тўшагини қависам ҳам икковимизни боқиб оламан.

      Бу гапларим шунчаки даромад. Шомансурни чет қишлоқларга ҳам танитган, ҳатто бир замонгача одамларнинг дуосига, ундан кейин кулгисига сабаб бўлган ҳангома энди келади.

      Шомансур йигирма йил подачилик қилиб, бирикки белбоғ пул жамғарган эди. Буни маҳалла– кўй биларди. Замон ўзгариб тижорат авжига чиқдию ҳаммага пул керак бўлиб қолди. Бироқ қани ўша пул? Ҳозир ким сизга, ма, йиртиғингни ямаб ол, деб бир сўм беради?

      Не ажабки, ана шунақа бебилиска пул Шомансурда бор эди. Боя айтганимиздек бир– икки белбоғ эди. Бирдан ўзини тижоратга урганларнинг эсига Шомансур тушиб қолдию улар чопа– чопа келиб ғариб подачининг уйини шудгор қилиб юборишди.

      – Яхшиямки кўпчиликнинг бахтига сиз бор экансиз, Шомансур ака! Пича қарз бериб туринг!

      – Э, шоҳ Мансур! Барака топ! Дунёинг ошиб– тошиб илоё Қоратовдай бўлсин! Озгина қарз қиливор!

      – Ў– ў Мансур оға! Дўлдан қочган чумчуқдай сиздан паноҳ тилаб келдик. Бир сиқимгина ақчадан чўзиб туринг, жон ака, кузда икки сиқим қилиб қайтармаган номард!

      Хуллас, биров ўртага отасини, биров мол– жонини, яна биров ўлган бобосининг арвоҳини қўйиб қасам ичди, ер ўпиб ялинди, ёлворди. Шомансур соддагина кўрингани билан ичидан пишган эди. У эшикма– эшик ошиҳалол йиғиб юриб ҳамқишлоқларининг феълатворини обдон чиғириқдан ўтказган, кимнинг оласи ичида, кимники сиртида – беш қўлдай биларди. Шунинг учун беш– олти кишига оз– оздан қарз бературиб биттагина шарт қўйди:

      – Мен судхўр эмасман. Менинг ақчам туғмайди. Фақат пулимни вақтида қайтарсанглар бўлди. Агар сўзларингдан тонсанглар уйларингга бориб ўтириб оламан. Қарзимни узсанглар кетаман, бўлмаса жонларингга тегиб ётавераман.

      – Э, майли, – деб кулди Дарвеш деган тили ҳам, қўли ҳам чаққон йигит, – уйимизнинг тўри сизники, менга деса бир йил турмайсизми!

      Унинг гапига фаришта омин деган эканми, Шомансурнинг “ит ётиш мирза туриши» айнан шу Дарвешнинг уйидан бошланди. Дарвеш элдан бурун қарз олганлардан эди. Шомансур бир борди уникига, икки борди –Дарвеш турли баҳона кўрсатиб қарзини узмади. Кейин подачи айтганини қилди. Бир ёстиқни кўрпачага ўрадию Дарвешникига қараб кетди. Энди ўрик гулини тўкиб чигитдай– чигитдай довуччалар ялтираб қолган кунлар эди. Шомансур ўрик тагига кўрпачасини ёздию ёстиғи билан тўнини бошига қўйиб индамай ётиб олди. Дарвеш ҳазилкаш йигит эди, гап отди:

      – Кўрпача юпқалик қилмаяптими, оға, яна бирон нарса тўшаб берайми?

      – Қўлингдан келса, беш– ўн минг сўм тўша, бўлмаса гапни сиркалатма,– деди

Скачать книгу