Бепарво бўлмоқчиман. Саъдулла Сиёев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бепарво бўлмоқчиман - Саъдулла Сиёев страница 11

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бепарво бўлмоқчиман - Саъдулла Сиёев

Скачать книгу

қилмасам бўлмайди. Бир куни кўзимни чирт юмиб, ариза ёздим. Сур – сур билан аранг мактабдан бўшаб олдим. Бўшашга бўшадиму энди нима қилишга ҳайронман. Муаллимликдан бошқа ҳунарим йўқ. Лекин билагимда кучим бор. Меҳнатдан қочмайман. Ўйлаб – ўйлаб, катта шаҳарга жўнадим. Темир йўл вокзалининг ёнидан ижарага арзон – гаров бир уй топиб олдим. Ўзимга ўхшаган учта бекорхўжа бор экан, мен тўртинчиси бўлдим. Азим шаҳар, барибир азим шаҳар – да. Бу ерда бировнинг юкини бозордан олиб чиқиб берсангиз ҳам беш – ўн танга ишлайсиз. Эринмасангиз, ўзингизни тарозга солмай инсоф қилсангиз бўлди, насибангиз топилаверар экан. Бир – икки кун ҳар кимнинг ҳожатини чиқариб, тирикчилик қилиб юрдим. Кейин ҳамхоналаримнинг маслаҳати билан мен ҳам 2 – МБга аъзо бўлдим. Марказий мардикорлар бозорини улар ўзларича шунақа дер эканлар.

      Тонг саҳар турамиз. Енгил хўрак қилиб, йўлга тушамиз. 2 – МБ шаҳарнинг қоқ марказида. Бу бозорнинг бригадири бор. У кунига азонда шефнинг ҳақини йиғиб кутиб туради. Шеф келади, сафимизга назар солади.

      – Кечагидан кўпми одаминг? – деб бригадирга дўқ қилади. Кейин четроққа чиқиб бизнинг садақамизни оладию суякка тўйган бойтеватдек думини қисиб кетади. Бизлар ёнимизда тўхтаган машинага умидвор бўлиб қараймиз, зора биронта одам тушиб, кучимизни ижарага олса, деб кутамиз.

      Ниҳоят, менинг ҳам омадим келди. Тушга яқин шундоққина тумшуғимда катта қора машина тўхтади. Ундан ёз бўлса – да, ялтироқ кастюм – шим кийган бўйдор бир йигит тушди. У тўғри бизга қараб юрди. Ҳамма дувиллаб олға югуради. Бир – бирини итариб – суриб, бақиради:

      – Нима ишингиз бор, ака, ест қиламиз!

      – Ҳамма нарса қўлимдан келади! Савдолашмайман, мени олинг…

      Мен қимирламай туравердим. Бояги йигит қий – чув қилаётганларга қиё боқмади. Сочимнинг оқини ҳурмат қилдими, тикка менга қараб юрди. Яқинлаб келдию, бармоғини илмоқ қилиб чақирди. Секин олдига бордим.

      – Машинага чиқинг! – деди буйруқ оҳангида. Беихтиёр юрдим. У индамай орқа ўриндиққа чиқиб ўтирди, менга негадир шофёрнинг ёнидан жой кўрсатди. Кетдик.

      Йўлга тушгач сўради:

      – Бир кунингизга неча сўм оласиз?

      – Юмушнинг оғир – енгиллигига қараб – да, – дедим, – икки минг, уч минг. қандай ишингиз бор эди?

      – Хўроз сўйишни биласизми?

      – Анча бўлди сўймаганимга. Илгари, хўрозимиз бор пайтда сўйиб турардим.

      – Менинг битта хўрозим бор, шуни сўйиб патини юлиб берасиз. Беш минг сўм тўлайман.

      – Э, бу пул кўплик қилади. Хўрозингизни нари борса, икки соатда саронжом қиламиз. Бизга уч минг ҳам етади.

      – Мен битта гапираман, – деди ҳаридор йигитим, – хўрозни сўясиз, патини юлиб қозонга соласизу беш мингни олиб кетаверасиз. Гап тамом !

      «Тамом бўлса – тамом, – дедим ичимда, – текин пул топадиган одамга ўхшайсан. Синган бировнинг кўзаси, тўкилган бировнинг бўзаси, менга нима, деган экан бир бечора. Шу хўрозингни сўйиб, патини юлишми, бўлди, боплаймиз»

      Тўҳтамай юриб ўтириб, шаҳар ташқарисига чиқиб кетдик. Катта бетон йўлнинг ўнг тарафидаги бир

Скачать книгу