Асаб кучи. Поль Брэгг

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Асаб кучи - Поль Брэгг страница 6

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Асаб кучи - Поль Брэгг

Скачать книгу

асаб ҳужайраларида йиғилади, бу асаб тизимини ташкил қилади. Асаб тизими икки бўлакдан иборат:

      1. Ташқи асаб тизими. У тери юзасини, мушакларни назорат қилади. Яъни, қўл, оёқ, бош ва ўзга аъзоларни ҳаракатга келтиради, терини иссиқсовуққа, жароҳатларга таъсирчан қилади.

      2. Ички асаб тизими. У ички аъзоларни назорат қилади.

      Мия – бош марказ, «оператор хонаси», бу ердан инсон аъзоларининг барчасига, инсон ҳисоблаш тизимига дастур юборилади.

Асаб кучининг уч хили

      Асаб тизими уч хил асаб кучи ёрдамида бошқарилади:

      1. Мушаклар асаб кучи. Бу мушакларни ҳаракатга келтирувчи асаб кучидир. Майда ҳашаротлар ҳам мушак асаб кучига эгалар. Уларнинг мушак асаб кучи ўз ўлчамларига нисбатан жуда катта. Агар фил бурга ва шунга ўхшаш ҳашарот каби мушак асаб кучига эга бўла олганида у тоғлардан сакраб ўтиб, осмонўпар иморатларни қўпориб юборишга қодир бўлар эди.

      2. Аъзолар асаб кучи. Унинг юқори даражаси мустаҳкам соғлик ва касалликларга қарши курашиш имкониятини беради. Бу эса узоқ ва соғлом ҳаёт дегани.

      3. Руҳий асаб кучлари. Бунда сифат биринчи ўринга кўтарилади. Бақувват руҳий асаб кучи юқори ақл-идрокни барпо қилади. Инсон руҳий чиниққан бўлади. Ўз ҳис-туйғуларини жиловлай оладиган кучли шахс сифати намоён бўлади. Асабий кучланишлар, жароҳатлар унинг ҳаётига таъсир қилмайди. Бундай инсонларни ўз тақдирига ўзи хўжайин, дейишади.

      Руҳий асаб кучи юқори бўлганларни ҳеч ким у ўтирган тахтдан тушира олмайди, руҳий мувозанатдан чиқара олмайди. Сиз – оддий инсон, доимо руҳий роҳатдасиз.

Асаб тизими мувозанати

      Табиат барча жабҳаларда мувозанатни сақлашга ҳаракат қилади. Инсон бу мувозанатни бузса, хавотирланишга тушади. Уч хил сабабга биноан асаб тизими мувозанати бузилиши мумкин:

      1. Асаб емирилиши;

      2. Асаб депрессияси;

      3. Асаб таранглашиши.

      Бу китобда мен шундай иборалардан фойдаланаманки, токи мутахассис бўлмаганлар ҳам менинг ғояларимни қабул қилсин. Асаб тизими ҳақида гапирганимда ташқи ва ички асаб тизимларини назарда тутаман.

Асаб емирилиши

      Юқорида қайд қилинганидек, асаб ҳужайралари асаб кучларини йиғадиган резервуар ҳисобланади. Агар бу резервуар яримланиб қолса, демак, сизнинг асабларингиз ярмигача емирилибди. Шундай қилиб, сизнинг ҳаётий аъзоларингиз ва мушакларингиз фаолияти учун керакли озуқанинг ярмисини олади.

      Асаб ҳужайралари асаб кучларига тўла бўлса, асаб кучи босими юқори бўлади. Биз жисмоний ва руҳий кучга тўла бўламиз, вазифалар осон ечимини топади.

      Мураккаб вазифалар ҳам енгил кўринади. Сиз худди динамо-машинага ўхшайсиз ва чарчоқ нималигини билмайсиз.

      Мен худди шундай натижага эришдим ва шуни сиз билан ўртоқлашмоқчи эдим. Маълумки, мен бетобликни бошимдан кечирганман. Асаблар кучи емирилганда ва бунга бефарқ бўлиш турли хил жисмоний ва руҳий бузилишларга олиб келади. Ҳар бир мушак, ҳар бир аъзо ишлаб турса ҳам, инсон танасининг

Скачать книгу