Тасаввуф алломалари. Хамиджон Хомидий
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Тасаввуф алломалари - Хамиджон Хомидий страница 2
Тайфурия тариқати асосчиси ўнлаб машойихларнинг пири муршиди, метин ирода соҳиби, буюк шайх, «султон улорифийн» Боязид Бистомий (ваф. 243/848 й.)дир. Тасаввуф тарихида интуитив билиш назариясининг асосчиси дея эътироф этилган Боязид Бистомий «ғалабот» ва «сукр» (сархушлик) йўлидан борган. Унинг фикрича, зикр пайтида ўзини унутиб, Ҳақнинг ишқида масту мустағрақ бўлган сўфийнинг ҳолати «фано»дирки, ўзлигидан кечган ва ўзлигини унутган сўфийда илоҳий сифатлар мужассам бўлади.
Жунайдия тариқатининг асосчиси Бағдод тасаввуф мактабининг буюк сўфийси, ўз даври илм аҳли томонидан «Саййид ут-тоифа», «Султон ул-муҳаққиқийн», «Товус улуламо» деб улуғланган Жунайд Бағдодий (ваф. 297/909 й.) дир. Жунайд сукр (сармастлик) ҳолатидан саҳв (ҳушёрлик) ни устун қўйиб, «ҳушёрлик табиий ҳолат, сармастлик эса ғайритабиий руҳий ҳолат» деб таъкидлаган. Жунайд тасаввуф илмини тартибга солиб, тасаввуфий истилоҳларни изоҳлаган. Зоҳирий ва ботиний илмлар, яъни шариат ва тариқатни бир-бирига боғлаган. Тасаввуф таълимоти ва амалиётини ислом ақидалари билан уйғунлаштириб, тасаввуфнинг фақат қалбда яшаб, ботинийлик касб этиши, инсоннинг вазифаси – нафсини ислоҳ қилиб, илм ва амални муштарак олиб бориш, қалбни Аллоҳга қаратиш эканини эътироф этган. Жунайд Бағдодий тасаввуфда «саҳв» (ҳушёрлик) йўлини илгари сурган ва бу кейинчалик вужудга келган тариқатларга кучли таъсир кўрсатган. Жунайд Бағдодий тасаввуфда мўътадиллик таълимотининг байроқдори бўлган. Абу Наср Саррож, Абу Али Даққоқ, Абулқосим Қушайрий каби машҳур машойихлар мазкур тариқат вакилларидир.
Нурия тариқатига Абулҳусайн Нурий (ваф. 294/907 й.) асос солган. Тасаввуфда «фақр», «ийсор» (бошқаларни ўзидан афзал деб билиш, жўмардликнинг энг юқори даражаси) ва фароғат, суҳбат йўлидан борган, узлатни ёқламаган. Нурийнинг фикрича, ҳар бир инсон фақат ўзгалар манфаати ва осойишталигини