ЭЗОП. Хамидулла Абдуллаев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу ЭЗОП - Хамидулла Абдуллаев страница 11
–
Чакки эмас – деди Милейка бироз ўзгариб – бу олиб келган қулинг чиндан ҳам билимдонга ўхшайди.
–
Сенга айтмадимми – деди Дродо бироз ховлиқиброқ, уни вақти келиб барчамиз яхши кўриб қоламиз. У асло ёлғон гапирмас экан.
–
Сен масалчи экансанда – деди Милейка Эзопга биринчи маротаба жиддий тикилиб Бунчалик кўп масалларни қаердан ўргангансан.
–
Ҳаётнинг ўзи ўргатган.
–
Яна нималарни биласан?
–
У жуда кўп нарсаларни билади – яна гапга аралашди Дродо Эзопнинг ўрнига жавоб беришга шошилиб – Кўплаб Мифларни ҳам, ўқиш ёзишни ҳам билар экан.
–
Ох – хо … – деб юборди Милейка оғзининг таноби қочиб – бало экан-ку.
–
Йўл йўлакай ибодатхонага кирдик ўтирдик, деворлардаги барча ёзувларни у менга ўқиб, мағизини чақиб берди.
–
Хали у бизларни кўп маротаба қойил қолдирадиганга ўхшайди – деди Дродо ишнинг яхши томонга ўзгараётганидан қувониб.
–
Келинглар бўлмаса уни кўпроқ тинглаймиз нималарга қодир эканлигини билиб оламиз.
Милейканинг қиёфаси ўзгариб ўзининг асл холатига қайта бошлади, одатда у эрига танбеҳ беришни хуш кўрар, атайлабдан ўзини жахли чиққандек кўрсатиб Дродони бироз қийнар, унинг ялинишлари, “севаман” деган хушомадларини эшитгандан сўнг бошқачароқ холатга ўтиб бахслашишни тўхтатар, хатто мақтаб ҳам қўяр эди, бундай одати билан эрининг устидан тинимсиз хукмронлик қилишни бушаштирмай иш юритарди. Хозир бу услубини унутиб, Эзопга чиндан ҳам қойил қолганини тан олабошлади. Хайвонга бўлган муносабатидан пушаймон бўлиб, қанақадир қизиқиш таъсирига кириб қолди. Бу беўхшов қулнинг ёнида бўлиши қизиқарли бўлишига ундан нималарнидир ўрганиб олиш мумкинлигига хайратлана бошлади. Ахир қул хайвон қатори бўлмоғи лозимку, унда ақл, билим олишга бўлган қобилият бўлмас эди-ку. Қул билан сухбатланишнинг ўзи қулчилик, бўнинг устига ундан масаллар, афсоналар тинглаб завқланиб ўтиришся-я.
–
Нималар тўғрисида сўзлаб берай бекам?
–
Бизларга ўзинг ёқтирган масаллардан бир талай айтиб бер.
–
Хўп бўлади, зериктириб қўймасам бўлгани.
–
Айтабер.
–
Қайси мавзуда айтай.
–
Узинг хохлаган нарсалар тўғрисида.
–
Мен бирнеча масаллар айтиб бераман, хукм чиқариш сизларнинг ихтиёрингизда.
Тулки ва узум
Очлик ва ташналикдан қийналиб келаётган тулкивой дарахт шохига осилиб турган узум бошини кўриб қувониб кетибди, Сакраб-сакраб етаолмабди, охири иложсиз бўлиб, “боре пишмаган