.

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу - страница 12

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
 -

Скачать книгу

ва қурбақа

      Бақа сув ичгани бориб қурбақанинг боласини босиб олди. Она қурбақа биттага камайиб қолган болаларидан суради: “Қани укаларинг?” – “У ўлди, хозир бу ердан тўрт оёқли хайвон ўтаётиб босиб олди”.

      “Унинг катталиги менча борми?”– дебди она қурбақа.

      “Сен сўрамагин, у билан тенглашмоқчи бўлсанг “анжир” қилиб эзиб юборади” – дейишибди болалари.

      Кучсизни кучли билан тенглашиши жуда хавфли.

      Дехқон ва унинг ўғиллари

      Дехқон ўлими яқинлашиб қолганини сезиб ўғилларига мурожаат қилибди: “Болаларим мен тез орада ўлсам керак. Боғнинг қаеригадир бойлигимни кўмиб қўйганман, ахтариб топинглар”. Буни эшитган ўғиллар терлаб-пишиб боғни кавлайбошладилар. Хазинани топаолмаган бўлса ҳам боғни бошдан-оёқ кавлаб ташлашибди, бу келаси йилга хосил учун замин тайёрлабди.

      Кишилар учун чинакам хазина – халол меҳнат қилишдир.

      Тингловчилар диққат билан ўтиришларидан Эзоп беҳад шод эди, ахир уни тинглашларига ўрганмаганда. Қани энди ҳақорат ва калтаклашлар ўрнини бир умрга ана шундай машғулотлар эгалласа, тенг хуқуқли сухбатлашиш гаштини у ҳам хохлаган вақтда амалга ошираолса, қани энди анабу рупарасида ўтирганларнинг имкониятлари унда ҳам бўлса, йўқ унда ҳечқачон ҳеч нарса бўлман эмас, озод бўлмагунча ҳеч нарсага эришаолмайди. Қулнинг кўрлиги шундами. У ўзи яратган нарсаларга ўзи эгалик қилаолмайди, энг мудхиш томони унинг ҳеч қандай хуқуқи йўқ. Ана шунинг учун унинг орзулари, хохишлари севгиси ҳам йўқ. Ҳарқандай орзу-истак қул учун зарарли, чунки уларга барибир эришаолмайди. Бутун умр бошқаларнинг хохишини бажариб яшашдан ҳам уқубатли иш бормикан, йўқ албатта. Бундай беъбахо неъматга эришишимиз учун барча йўллар берк, эришганлар эса уни асло қадрламайдилар. Агарда одамлар эркинликни чинакам қадрлаганларида эди, хечқачон бировнинг эркини кишанламаган бўлар эдилар. Чинакам инсоний ҳаёт билан яшаб ўтиш учун одамзот эркин бўлмоғи лозим, у эркин бўлмагунча ҳеч бир хохишига эришаолмайди, унга севги ҳам, эзгулик ҳам, жамики одамга хос фазилатлар ўгай уларга етишаолмайди, аксинча улардан захмат чекиб ўтади. Қул нафақат жисмоний уқубатга махкум, у хўрлик ва хақоратлар куршовида бўлишга мажбур. Кишиларни қул қилиш истаги бир ёки бирнеча кишига хос эмас, у барчага хос бўлган нуқсон. Хеч бир жонзот ўз жинсига одам каби зулм қилмайди, хайвонот оламида қул қилиш ёқи қул бўлиш ходисаси учрамайди. У барча нарсага эгалик қилиш истаги билан яшаётган одам боласининг хохишидир. Қулдорлик бу зўравонликдир, шафқатсизликдир.

      Аполлон

      Санъат, илхом ва ёруғлик худоси. Аполлон Зевснинг ўғли. у кишиларнинг тақдирини билади ва белгилайолади. Унинг қароргоҳи Дельфада жойлашган. У ёруғлик ёрдамида ер ости аждахоси Пифонни оғир жангда мағлуб қилган, бу ғалабанинг шарафига муқаддас ёдгорлик ўрнатилган бўлиб у ерда Аполлоннинг олтин қоракўли сақланади. Бу олтин қоракўл кохинларнинг айтишларича бўлажак воқеаларни бехато айтиб бераолар экан. Айтишларича Пифонни енган Аполлон мағрурланиб Афродитанинг ўғли Эротни масхаралаб қўяди. Эрот ўз камалаги билан

Скачать книгу