ЭЗОП. Хамидулла Абдуллаев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ЭЗОП - Хамидулла Абдуллаев страница 15

ЭЗОП - Хамидулла Абдуллаев

Скачать книгу

айнан Аргоснинг келишидан шод бўлади, қани айтчи?

      – 

      Бундай ишларга қулнинг аралаши мумкин эмас хўжайин.

      – 

      Мен рухсат бераман, гапиравер.

      – 

      Калтакламасликка сўз берасизми?

      – 

      Сўз бераман.

      – 

      Эсингизда бўлса бекам сизга чиройли қул олиб бер деган эканлар, хўш нега айнан чиройли қул, буни сиздек файласуф одам билмоғи лозим эди.

      – 

      Бу гапни айтган эдинг, сен Аргос хақида гапир.

      – 

      Аргос хушбичим, чиройли йигит, харқандай аёлни мафтум қилаоладиган ёқимтой.

      – 

      Буни биламан.

      – 

      Демак бекам чиройли эркакларни хуш кўрадилар.

      – 

      Сен қулваччани анчагина ақлинг борга ўхшайди.

      – 

      Бу гапни мен айтганимни беам билиб қолмасинлар.

      – 

      Хўш, нима маслаҳат берасан?

      – 

      Меҳмондорчилик пайтида аёлингиз билан Аргоснинг кўз уриштиришларини кузатиб ўтиринг.

      – 

      Аргос миршабларнинг бошлиғи, ўзини қаерда қандай тутишни яхши билади.

      – 

      Шунинг учун айтаяпманда, у ўзини бенихоя одобли қилиб кўрсатади, хотинингиз томонига қиё ҳам боқмайди бир мақсад билан кириб келган одам айнан шундай қилади.

      – 

      Майли гапларингни ўйлаб кўраман, бозорга бориб келдингми?

      – 

      Аллақачон бориб келдим, хатто дастурхон тузашга ҳам улгурдим, малол кўрмасангиз бир кўздан кечириб берасиз.

      – 

      Қани юрчи бир дидингни кўриб қўяйлик.

      ***

      Гермафродит

      Гермафродит Севги худоси Афродита билан худолар хабарчиси Гермеснинг ўғли.

      Бағоят гўзал Гермафродитни Салмахида исмли боқира қиз бағоят севиб қолади, лекин йигитга унинг севгисини рад қилади. Қизнинг тинимсиз оху-нолалари худоларнинг рахмини қўзғатади ва улар қиз ва йигитни бир-бирига қовуштириб қўядилар, натижада икки жинслли одам пайдо бўлади.

      Зевс

      Зевс бош худо, одамлар ва худоларнинг хукмрони. Бутун олам, осмон ва самовий кучлар, мамақалдироқ ва чақмоқлар, сел ва тошқинлар унинг ихтиёрида. У бутун коинотни назорат қилади, тартибга солади, инсонларни ҳархил офатлардан химоя қилади.

      Зевс туғилмасдан аввал унинг отаси Крон туғилажак фарзандларидан бири унга қарши исён кўтаришдан хабар топиб, барча туғилган болаларини ютиб юбораберади. Унинг хотини Рея охирги фарзандини туғилишидан аввал Крит оролига бориб ғор ичида яширинча туғади, бу энг кенжа фарзанди Зевс эди. Унинг туққанидан хабар топган эрига йўргакланган тошни беради, буни сезмаган Крон ўралган тошни ютиб юборади. Вақтлар ўтиб вояга етган Зевс отасининг ютиб юборган

Скачать книгу