Қўқон хонлари. Хамидулла Абдуллаев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қўқон хонлари - Хамидулла Абдуллаев страница 16

Қўқон хонлари - Хамидулла Абдуллаев

Скачать книгу

Жуз хонликларини босиб олди, иккинчи қисми Ғарб томон юриб, Фарғона томонга юриш қилди. 1746 йилда Марказий ва Жанубий Тян-Шон ҳудудларида истиқомат қилувчи қирғиз уруғлари ерини босиб олди.

      Қуллик асоратига тушиш хавфидан сақланиб қолиш умидида қирғиз уруғлари ёппасига Фарғонанинг чўл ва тоғ этакларига кўчиб ўтишга мажбур бўлдилар. Ўз навбатида бу воқеалар янги зиддиятлар келтириб чиқарган бўлсада, қалмоқларга қарши кураш учун бирлашиш зарурати қирғизлар билан иттифоқ тузишга олиб келди.

      Фурсатни тўғри англаган Абдукаримбий қалмоқ ойротларига қарши биргаликда курашиш шартномаси тузиб, қирғизларнинг водийдаги чўл ҳудудларида жойлашишларига рухсат берди.

      Туйқусдан ҳужум уюштирган Жунғор қалмоқлари ўзларини мустақил ҳисоблаб келган Наманган ва Чуст бекларини бир зарбадаёқ тор-мор этдилар ва Хўқанд сари йўл олдилар. Бундай нохуш воқеадан хабар топган Абдукаримбий уларга қарши Қипчоқ Бачча қўмондонлиги остидаги қўшинни юборди. Лекин қўшин енгилиб қўмондон ўлдирилади, жангчилар пароканда бўлиб ҳар томонга қочиб кетадилар. Қалмоқлар юришда давом этиб, Хўқанд остоналарига яқинлашиб қоладилар.

      Жуда хавфли вазият вужудга келган эди, буни тўғри тушунган миллат ва элатлар Қўқон хонлиги атрофида жипслаша бошладилар. Теварак-атрофдан ёрдамга қўшинлар кела бошлади. Айниқса, қирғиз ўғлонлари ва Ўратепа доруғаси Фозилбийнниг лашкарлари ёрдамга шошилди. Абдукаримбий бошчилигидаги Хўқанд остонасида бўлган жангда қалмоқлар қақшатқич зарбага учраб чекинадилар, йўналишларини шимолга буриб, Тошқандни (Тошкент) босиб олдилар. Бундай улкан муваффақият ва вазиятдан тўғри фойдаланган Абдукаримбий Наманган ва Чуст устига қўшин тортиб, ўзбошимча бек ва бекзодаларни жазолайди. Бу ерларни хонлик ерларига бутунлай қўшиб олади. Абдукаримбийнинг тўғри саъй-ҳаракатидан мамлакат яна ўзининг яхлит ҳолига қайтди.

      У жами бўлиб 47 йил умр кўрди.

      АБДУРАҲМОНХОН (ТЎРТИНЧИ ХОН)

      1740-йиллар атрофида бутун, Ўрта Осиёда, айниқса, Фарғонада жангу жадаллар кучайиб борарди. Бухоро хонлигидаги иқтисодий ва сиёсий тангликлардан фойдаланган Эрон ҳукмдори Нодиршоҳ Балҳни босиб олгач, Бухоро сари қўшин тортишни давом эттирди. Бундай парокандаликдан фойдаланмоқчи бўлган Самарқанд ва Шаҳрисабз музофотларида Қўқон хонлигига қарши кучлар бош кўтарди. Хонликнинг шимолий-шарқий томонидан жунғор қалмоқлари Тян-Шон ҳудудларида истиқомат қилувчи қирғиз уруғларининг ерларини босиб олди. Қирғиз уруғлари ўз юртини ташлаб Фарғонанинг тоғ этакларига кўчиб ўтдилар. Абдулкаримнинг вафотидан кейин унинг ўғли Абдураҳмонбий хонлик тахтига ўтирди.

      Қалмоқ жунғорлари бу даврга келиб Фарғонага бостириб келди. Юқорида зикр қилганимиздек, сулҳ тариқасида олиб кетилган Муҳаммад Раҳимхоннинг ўғли Бобобекхонни қалмоқлар хон қилиб кўтаришни талаб қилдилар.

      Аъёни вилоят узоқ кенгашиб Эрдонабийни хон қилиб кўтардилар. Абдураҳмонбийни Ёрмозорга элтиб Марғилонга ҳоким этиб тайинладилар. Бу воқеа 1751 (милодий) йилда содир бўлган эди. Қўқоннинг

Скачать книгу