Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм. Ибадулла Самандарович Байджанов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм - Ибадулла Самандарович Байджанов страница 14
Эллинизм давридаги шаҳарлар назарияси.
Эллинизм маданияти Юнон маданиятининг ташқи ривожи ҳисобланади. Искандар Мақдуний қурилиш учун маблағ ажратган биринчи шаҳар – Приена, у Милетни қамал қилганда, бу шаҳарда турган эди.
Приена деярлик бир вақтда, мил. ав. IV аср ўртасида қурилган. Унда янги, Эллинизм шаҳарсозлик хусусиятлари мавжуд. Бошқа шаҳарлар ўз ҳаёти давомида бир неча қайта тузилади, Приена эса шундайлигича қолган шаҳарга сув тоғдан қувурлар орқали келтирилган. Приена ривожланиши учун захира жойга эга.
Маркази – катта асосий кўча-ғарбий дарвоза кўчаси бўлиб, унинг эни 7,36 м; 2-даражали кўчалар эни 3—4, 4 м бўлган кварталларнинг нисбатлари 3:4 (35,4х47,2 м). Агора тилла нисбатда (олтин кесма) да қурилган, бошқа жойларда ҳам бу нисбат ишлатилган, уйлар асосан 2 хилда: кичик ва каттароқ, баъзан уй орқасида боғ бўлган.
Жамоат марказлари 3 сатҳда жойлашган. 1 – пастдаги марказ; қуйи гимназий ва стадиондан (Меандра дарёсидан 30 м баландликдан) иборат. 2 – ўртадаги марказ; биринчисидан 43 м юқоридаги асосий жамоат маркази ва саждагоҳи; улардан шимолда муқаддас стоа, экклесиастерий, пританейдан ташкил топган. 3 – юқоридаги марказ; дарёдан 90 м баландликда бўлиб, ундаги ибодатхонани архитектор Пифей қурилганлиги тўғрисида пронаосда ёзилган битик мавжуд.
Ибодатхона Агорадан пастда, бурчакда қурилган, яна юқорида юқори гимназий, Акропол бўлган яна юқоридаги сатҳ ибодатхонасиз эди ва ундан кузатиш майдони сифатида фойдаланилган. Приенанинг шаҳарсозлик аҳамияти шундан иборатки, у мунтазам режада қурилган, турли баландликдаги биноларни мажмуа (ансамбллар) га, боғлаган.
Миср Искандаргача форслар қўлида бўлди. Жаҳонда 70 дан ортиқ Искандариялар бор. Энг йириги Миср Искандарияси (мил. ав. 331-йилда барпо бўлган) эди. Фарос оролида қадимиятнинг етти мўжизаларидан бири маёқ (мил. ав. III аср) қурилган бўлиб, унинг баландлиги 150 м эди. Шаҳарни архитектор Дейнокиат режалаган эди кутубхона Мусеён номли бинода жойлашган эди. Ўртада форум бўлган боғлар барпо этилган эди. Панеён паркининг ўртасидаги сунъий тепалигида ибодатхона бўлган. Асосий кўчанинг эни 30 м бўлиб, колоннадаси бор эди. Шаҳарнинг узунлиги 7 км бўлган сўнгги Эллинизм даврида Искандария Рим билан аҳолиси бўйича деярлик тенг эди.
Искандар Ўрта Осиёдан кейин Ҳиндистонга юриш қилган, вафотидан сўнг империя Македония, Птоломейлар, Салавкийлар, Юнон-бақтра ва Пергам подшолигига ажралди. Птоломей ҳам 75 та янги шаҳар қурган. Энг йириги Птоломаида (Мисрда, Искандариядан кейин 2-ўринда) эди. Птоломей, асосан, Мисрни эгаллаган эди. Искандардан кейинги даврларда давлатларнинг энг каттаси Салавкийлар давлати бўлган у ўрта Ер денгизидан Ҳиндистонгача тузилган эди.
Дура-Европос шаҳрининг аҳолиси юнон, македонлар бўлишган. фрот дарёсининг лабида эди. Шаҳарнинг йўналиши диогонал