Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм. Ибадулла Самандарович Байджанов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм - Ибадулла Самандарович Байджанов страница 12
Милет шаҳри маркази икки йўналишда ривожланган: биринчи йўналиш бўйича – гимнасий, стадион, парк жойлашган; иккинчи йўналиш бўйича – савдо ва жамоат марказлари (икки агора, ўртасида булевтерий, фуқаролар қасам ичишлари учун саждагоҳ ва яна гимнасий) жойлашган эди, тахмин бўйича шимолий кварталлар классик даврда қурилган бўлса, жанубийликларнинг қурилиши Эллинизм даврига тўғри келади. Милет катта шаҳар бўлган, аҳолиси 100 минг киши атрофида эди, бу ерда йирик олим ва файласуфлар ижод этган, Пифагор ҳам шу ерга яқин бўлган Самос оролида яшаган.
Бундай мунтазам тизимдаги шаҳарлар «очиқ» зийнатга (кўринишга) эга эди, қўрғон девор шаҳарни беркитиб қўймаган, унинг даҳаларини ҳам, марказини ҳам кенгайтириш ва ривожлантириш имконияти бор эди, шаҳарлар табиат билан боғланган бўлган.
Ривоятларга кўра, Зевс ернинг марказини билиш учун икки кабутарни учирган, учрашган жойини ернинг маркази сифатида белгилаган, махсус тош-омфал шу ерни, яъни ер киндиги – дельфани билдиради деб ҳисоблаган, дельфалилик коҳинлар қайси ерда, қандай ер ўзлаштириш кераклигини башорат қилишган.
Дельфадаги Апполон муқаддасгоҳи, икки тоғ орасида барпо бўлган, асосий кираверишда турли қабила (полис) ларнинг хазинахонаси, устунлар ва ҳайкаллар жойлашган, мазкур эгри йўлдан бош ибодатхонага борилган. Адитонида коҳин аёл сўровларга жавоб берарди, уни ёзиб шеър тарзида сўровчига етказилар эди, мажмуада театр ҳам бор бўлган.
Афина ёрқин шаҳарсозлик намунасидир, Пирейни режалаш учун Милетдан Гипподам чақиртирилади. Фемистокл (мил. ав. 525—460-й.) даврида деворлар, жумладан, узун деворлар қурилди, Афина денгиз иттифоқини тузишда бошчилик қилди, шаҳар Перикл (мил. ав. 443—429-й.) даврида ривож топди, халқ мажлисларида ҳар 20 ёшга тўлган эркин фуқаро қатнашган. Бу бутун аҳолининг 20% эди. Мажлис қатнашчилари 10 фил (раён) дан сайланган, 500 кишидан иборат кенгаш бўлган, Перикл даврида Афина ғарбдан-шарққа 1,5 км га чўзилган эди.
Тепаликлар икки кичиккина дарё оралиғида эди, шаҳар мил. ав. VI асрда қурилган акведикдан сув ичган, бош савдо ва жамоат агораси акропол билан дипилон дарвоза оралиғида эди. Агора атрофида баъзи маълумотларга кўра, чинорлар ўтқазилган эди. Лимна, Мелите, Керамик каби даҳалари бўлган, турар жойлар ёғоч ва хом ғиштдан қурилар эди.
Акропол бир вақтлар қалъа ва ўрда вазифасини ўтаган, узунлиги, тахминан, 300 м, эни 150 м. атрофидадир, ривожи вақтида Афинада Геродот, Эсхил, Софокл, Эвпирид, Фидий, Иктин, Калликрат, Мнесикл каби алломалар ижод этган. Аввалги Гекотомпедон ибодатхонаси вайронага айланган эди, қайта қуриш вақтида Акрополда уч ғоя ўз ифодасини топди: 1 – Юнон оламида Афинанинг эътиборини эътироф этиш; 2 – Аттиканинг иқтисодий