Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм. Ибадулла Самандарович Байджанов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм - Ибадулла Самандарович Байджанов страница 7

Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм - Ибадулла Самандарович Байджанов

Скачать книгу

бир чархпалак» (чархи ёки гардиши фалак) дейишади ҳалкимиз. «Чор унсур» табиат ва бутун оламнинг даврий ҳаракатини чархпалак сингари айланиб туришини англатган. Йилнинг тўрт фаслини, яъни буржини Чор унсурнинг ҳаракатидан деб, қуйидагича изоҳлашган:

      – Буржи обий -сувли (ёмғирли) баҳор фасли;

      – Буржи норий -нурли (самовий оташли) ёз фасли;

      – Буржи бодий -боди ҳаволи, мезон шамолли, куз фасли;

      – Буржи хокий -ўсимлик ва жониворларни чиритиб тупроқка айлантирувчи қиш фасли [19.– 32 б].

      Фалак чархи (бахт ва ҳаёт рамзи) ана шу тўрт фаслга нисбатлаштирилгандир. Йилнинг тўрт фасли давомида қуёш, ой ва юлдузлар ҳаракатини жуда қадим замонлардаёқ билган аждодларимиз Ўрта Осиёда «шамсий -қуёш тақвимига»(календарига) асос солганлар. Аждодларимиз ернинг тўрт томони -Жануб, Шимол, Шарқ, Ғарб борлигини қадимдан яхши билишган.

      Қадимги зардуштийлар эътиқодида ҳам табиатнинг тўрт унсури – куёш (олов),сув, ер ва ҳаво энг муқаддас ҳисобланган. Беруний ва Ибн Сино каби олимларимизнинг билимларини бойитган шарқ фалсафаси ҳам маълум маънода шу «Чор унсур «ҳисобланган. Жумладан, қадимий табобат оламида тўрт фаслнинг инсон саломатлигига тўрт хил таъсир қилиши ҳақида айтиб ўтилган. Масалан, баҳорни қон босими касалликлари даври, яъни «хун «даври,

      Чор унсур ва шакллар гармонияси

      ёзни саратон билан боғлиқ касалликлар, яъни «сафро» ғалаёни фасли дейилса, кузни меъзон шамоли эсиб турадиган рухий касалликлар фасли, яъни «савдо"даври деб ҳисобланган.

      Соғлом одам ҳақида эса «Тўрт мучаси соғ», деб аташган. «Соғ танада соғлом ақл» дейишган Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда «Соғлом авлод учун» шиорининг қуйилиши бежиз эмас. Арастунинг инсон мижозини тўртга (халерик, сангвиник, мелонхолик ва флегматик) бўлиши ҳам Чор унсур фалсафасига асосланган бўлса ажаб эмас.

      Иссиқ ва совуқ мижоздан: иссиқ ҳўл, иссиқ-қуруқ, совуқ-ҳўл, совуқ-қуруқли мижозлар келиб чиққан. Булар табиий иқлим шароитларига ҳам боғлиқ бўлган. Табиий-иқлим шароитлари эса яна ўша чор унсурга бориб тақалади, чунки бу унсурларнинг ўзаро мувозанати турли ўлкаларда турличадир.

      Демак, Чор унсур элементларига хос бўлган уйғунлик бутун олам ва коинот уйғунлигини, бу эса ўз навбатида инсонларнинг турмуш тарзи, ҳаёт ва урф-одатларигача бўлган жиҳатларини, ҳатто йилнинг тўрт фасли ва улардан келиб чиқувчи инсоний мижозларнинг, жойлардаги табиий-иқлим шароитларининг шаклланишига таъсир кўрсатган ва шу маънода жамиятнинг турмуши ва ижтимоий эҳтиёжлари асоси бўлмиш меъморий иморатларнинг қурилишини ўзида акс эттирган (2,3,4- расмлар).

      Шундай қилиб, Чор унсур таълимотининг жамиятдаги мавқеи, ўрни ва роли ўта кенг тушуниш даркор. Унинг хатто жамият мафкурасини, эстетика ва этикасини шакллантиришда ҳам ўзига хос ўрни бор [23. -42 б].

      Маълумки, масжид, мадраса ва бошқа иморатлардаги бадиий воситалар ҳам биринчи ўринда жамият мафкурасини акс эттирган.

Скачать книгу