.

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу - страница 15

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
 -

Скачать книгу

барпо этди унинг номи Александрия деб аталган.

      Бу шаҳар мунтазам режага эга билган IV асрнинг охирида Александрия Юнон шарқ дунёсининг энг йирик савдо ва маданият марказларидан бирига айланди. Катта қурилиш Мисрда Искандар вафотидан сўнг унинг ворислари Македонияликлар сулолаларининг шоҳлари Птломейлар вақтида олиб борилди истило этилган ерларда ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида Птломейлар Миср ҳудоларини ҳурматлаганлар ва улар шарафи учун ибодатхоналар қурдирганлар.

      Ибодатхоналар архитектурасида эса қадимги санъат анъаналарини қайта тиклаганлар. Миср Эллинизми даври архитектурасининг энг ёрқин намунаси бу Эдфудаги Гора ибодатхонасидир, унинг барча хоналари пилон, очиқ ҳовли, кириш ва гипостиль заллари, муқаддас ва сиғиниш хоналари худди янги подшолик ибодатхоналаридаги каби симметрик равишда бир чизиққа жойлашган.

      Эрамиздан аввалги 122 йилда Птолемей IX гипостиль зал олдига катта 18 устунли, деворлари релъефлар билан безатилган кириш зали қурдирган. Ўз навбатида унинг ворислари: Птолемей X, XI ва XII лар ибодатхона атрофини ташқи девор билан ўраб, кириш зали олдида очиқ ҳовли ва пилон яратганлар, натижада очиқ ҳовли деворлари билан ибодатхона деворлари орасида бемалол ҳаракат қилиш мумкин билган йўлак вужудга келган.

      Бошқача қилиб айтганда Гора ибодатхонаси гўё атрофи девор билан ўралган очиқ ҳовли ичида шакллангандек туюлади, шубҳасиз, бундай эркин ва аниқ композицион ечим Миср Эллинизмининг ўзига хос ҳусусиятларидан биридир. Дарҳақиқат ҳовлининг олдидаги пилон жуда салмоқлидир унинг баландлиги 35 метр, эни эса 76 метрга тенг маълумки, янги подшолик вақтиданоқ пилонларнинг сиртларини релъефли композициялар билан тўлдириш одат эди.

      Эллинизм даврида бу релъефлар янада каттароқ маъно кашф этади. Эллинизмдаги барча релъефлар изларининг ана шу ҳусусиятлари билан ажралиб туради. Эдфудаги Гора ибодатхонаси композицияларидаги мавжуд бўлган бу нафислик бизни завқлантиради. Эдфудаги Гора ибодатхонасининг Миср Эллинизмида машҳурлиги бежиз эмас, албатта, у кўпроқ тўсиқ деворнинг ички сиртига битилган муҳим ёзуви билан танилган.

      Миср Эллинизми санъатда ҳақиқатан ҳам эски шаклларни янгича талқин эта олган моҳир архитекторлари билан ҳарактерланади. Буни Дендердаги Гатор ибодатхонаси мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Ибодатхонанинг деворларига ўйилган ёзувларга қараганда, Гаторга асос қилиб, ҳуфу эҳроми олинган.

      Ибодатхонанинг қурилиш вақти узоқ олиб борилган бўлса ҳам Шамунда ҳовли билан пилон қурилмай қолган, кириш залида 24 та устун бор, устунларнинг муқарнаслари худо-сигирнинг боши Гатор шаклида тасвирланган. Гатор бошли капителлар янги подшолик даврида ҳам Дейр-ель-Баҳрида малика Хатшепсутнинг ибодатхонасидаги устунларда мавжуд бўлган, унда Гатор боши капителнинг икки қарама – қарши томонига ўйиб ишланган эди.

      Конец ознакомительного фрагмента.

      Текст предоставлен ООО «ЛитРес».

      Прочитайте

Скачать книгу