Латте омили. Джон Дэвид Манн

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Латте омили - Джон Дэвид Манн страница 6

Жанр:
Серия:
Издательство:
Латте омили - Джон Дэвид Манн

Скачать книгу

пул йўқ эди.

      Барбаранинг овози Зоининг хаёлларини тарқатиб юборди:

      – Сиз Ҳенри билан гаплашиб олишингиз керак.

      – Ҳенри?

      – Эрталаблари сиз борадиган қаҳвахонада қаҳва тайёрлаб берадиган ёши каттароқ эркак бор-ку. Ўша – Ҳенри.

      Барбара айнан ким ҳақида гапираётганини тушуниб олиш учун Зоига бир лаҳза керак бўлди.

      – Қаҳвахонадагини айтяпсизми? У ердаги баристани танийсизми?!

      Барбара бўшаган тушлик қутисини ёпиб, ўрнидан турди.

      – Уни кўп йиллардан бери биламан. Сиз бориб, у билан гаплашишингиз керак. Ҳенри айрим нарсаларни кўради… – Барбара орада бироз сукут сақлади. – У нарсаларга бошқача кўз билан қарайди.

      – Бариста билан гаплаш, дейсизми? – тағин сўради Зои. – Унга нима дейман?

      Барбара Зоига ҳаммасидан хабардор-у, аммо сир бой бермагандек расмий нигоҳ билан қаради.

      – Шунчаки у билан гаплашинг. Унга суратга олишни ёқтиришингизни айтинг. Нима деб жавоб беришига қаранг.

      Зои қовоғини солди.

      – Менга ишонинг, – деди Барбара, – у топқир одам.

      – Хўш, у менга айнан қандай ёрдам беради? Ютуқли лотерея чиптасини танлашда кўмаклашадими?

      Барбара елка қисди.

      – Эҳтимол, бунга ёрдам бера олмас. Лекин ўзингиз айтдингиз, бу суратни сотиб олишга қурбингиз етмайди ва бу сизни ташвишлантиряпти. Тўғри айтдимми?

      Зои жим қолди. Албатта, Барбара ҳақ. Ахир у – Барбара.

      – Хўш, унда, – деди Барбара, – бу борада нимадир қилинг. Ҳенри билан гаплашинг.

      Иш столига қайтаркан, Зои ўзини бироз айбдор ҳис қилди. Барбарага аслида нега безовталанаётганини айтмаганди. Уни нафақат фотосурат, балки бошқа нарса ҳам ташвишга солаётганди.

      Янги иш.

      Икки ҳафта олдин Зои билан коллежда ўқиган пайти қўшни бўлган Жессика гаплашганларида унга шаҳар марказидаги ўзи ишлаётган медиа агентлигида бўш иш ўрни очилганини айтганди.

      – Сен меҳнаткашсан, Зои, – деганди Жессика. – Ақллисан, ёзиш услубинг ажойиб ва одамлар ҳам сени ёқтиради. Сен бу лавозим учун мукаммал номзод бўлардинг.

      Ўтган ҳафта Зои агентликнинг шаҳар марказидаги офисига ими-жимида суҳбатга бориб келди. Ўша куни кечқурун Жессика қўнғироқ қилди ва суҳбатдан сўнг Зоини ёқтириб қолишгани ҳақида эшитганини айтди:

      – Саноқсиз номзодлар келди, Зои, лекин сен энг яхшиси экансан.

      Ва, албатта, ўтган жумада агентликдан қўнғироқ қилишди ва у расман энг биринчи номзод сифатида танланганини айтишди. Агар Зои хоҳласа, бу ишга нашриётдагидан кўпроқ маоши учун ҳам кирса бўларди. Бу эса ишда стресс даражаси янада юқорироқ ва жадвали тиғизроқ (Зои бундан хавотир олмасди) бўлишини англатарди. Бироқ агентлик таклиф этаётган маош унинг ҳаётини чиндан

Скачать книгу