Латте омили. Джон Дэвид Манн
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Латте омили - Джон Дэвид Манн страница 10
Аммо ўша кеча одатдагидан ҳам ёмонроқ бўлди. У уйғониб кетганидан сўнг яна ухлаб қолди, лекин бу сафар хавотир уни уйқусида ҳам қувиб етди.
У спорт залидаги югуриш йўлакчасида югураётганини туш кўрди ва ҳеч қандай тугмага тегмаган бўлса-да, бирдан ускуна ўзўзидан тезлаша бошлади. Муаммо йўқ: у қадамини тезлатди. Машина бўлса тўсатдан янада тезлашди. У тағин ортда қолмаслик учун машина тезлигида югуришга ҳаракат қилди. Тезликни пасайтириш учун тугмани босишга уриниб кўрди, лекин уддалай олмади, йўлакчада эса тезлик тобора ошиб борарди. У энди бор кучи билан югурар, юраги қинидан чиқиб кетай дерди, лекин машина тезлиги қатори югуролмай қолди…
У энтикиб уйғонганида, футболкаси тердан ҳўл бўлиб кетганди. Зои оҳиста ўринга ўтирди ва қоронғида пайпаслаб ёнидаги столдан стакандаги сувни олди. Кўзлари қоронғиликка ўрганди ва юрак уриши ҳам пасайиб, астасекин меъёрий ҳолатга қайта бошлади.
Бу оғир тушни шарҳлаш учун психология фанлари номзоди бўлиш шарт эмас. Зои аслида ҳафтасига эллик соатлик “югуриш йўлакчаси”да ўзини назорат қила олмаётганди. Эрталаб Бруклиндан Манҳэттенга, кечқурун эса Манҳэттендан Бруклинга чопади. Пул келади, кетади ва одатда келганидан кўра кўпроқ кетарди. Буларнинг барчаси билан бир қаторда ҳаёти учун югураётгани, аммо яқин орада ҳеч қаерга ета олмаётгани борасидаги туйғу ҳам уни сездирмай таъқиб этаётганди.
Ярим зулмат қоплаган хонасининг деворларига тикиларкан, у ҳаётида жуда муҳим нимадир етишмаётганини ҳис қилди. У ҳар доим ўзини алдамай, реалликка тик қараган чоғлари буни сезарди. Нима етишмаяпти, севгими? Йўқ, севги эмас: у ҳали ёш ва бахтини топишига ҳали вақт етарли. Дўстларми? Йўқ, дўстлар ҳам эмас: Жессика ва бошқалар бор.
Зои тушуниб етди: у тирик, аммо чиндан ҳам яшамаётган экан.
4-БОБ
АВВАЛ ЎЗИНГИЗГА ТЎЛАНГ
Чоршанба куни эрталаб Зои қаҳвахонага сешанбадагидан бир неча дақиқа олдин етиб борди. У залнинг охирида, севимли фотосурати олдида хаёлга чўмган Ҳенрини кўрди. Бир кун аввалги учрашувига тескари равишда бу сафар Зои уни чўчитиб юборди:
– Мени маъзур тутинг.
Ҳенри енгилгина сапчиб тушди.
– Эҳ, Зои! – хитоб қилди сўнг. – Мен шунчаки севимли фотосуратимиздан завқ олаётгандим.
– Кечирасиз, – деди қиз ва бир кун олдин Ҳенри ўзига айтган сўзларни қўшимча қилди: – Сизга билдирмай яқинлашмоқчи эмасдим, бутун диққатингиз фотосуратда бўлгани учун сезмадингиз.
Қиз жилмайди, Ҳенри ҳам бунга жавобан енгил кулди.
– Хотирангиз яхши, – деди сўнг.
Қиз тағин соҳил манзарасига қаради ва қайтиб ортига ўгирилди.
– Кеча айтганларингиз ҳақида ўйладим… – қиз керакли сўзларни топишга тараддудлан ди. – Кеча қаҳва олишга қурбим етса, бу фотосуратни сотиб олишга ҳам имконим борлигини айтгандингиз. Ўзим ўйлаганимдан кўра бойроқ бўлишим