Латте омили. Джон Дэвид Манн

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Латте омили - Джон Дэвид Манн страница 11

Жанр:
Серия:
Издательство:
Латте омили - Джон Дэвид Манн

Скачать книгу

ирғади.

      – Хўш, сиз олти йил олдингидан бойроқмисиз?

      Зои кўзларини пирпиратди.

      – Бойроқ? – такрорлади у худди бегона тилдаги сўзни айтаётгандек.

      – Масалан, энди орттирган пулингиз – ўзингиз хоҳлаган нарсага сарфлашингиз мумкин бўлган кичик жамғармангиз борми?

      Дарҳақиқат, икки йил олдин, Зои ёрдамчи муҳаррир лавозимидан муҳаррир лавозимига кўтарилганида, яхшироқ маош ола бошлаганди. Аммо у қанча кўп пул топса, яшаш ҳам шунчалик қимматга тушаётганга ўхшарди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳозир топаётган пулидан харажатлари ва қарзлари кўпроқ эди.

      – Бойроқ… – такрорлади Зои. – Йўқ, мен бундай демаган бўлардим. Бойиб кетганим йўқ.

      – Сиз ёлғиз эмассиз, – деди Ҳенри. – Яқинда бир тадқиқотнинг ҳайратланарли натижаларини ўқидим, мамлакат аҳолисининг ярмида ҳатто фавқулодда вазиятларда ишлатиш учун ҳам қўшимча 400 доллар пул топилмас экан. Ҳар ўнта одамдан еттитаси у маошдан бу маошгача учма-уч тирикчилик қилаётганини айтаркан. Кўпчилик эса ҳатто кундалик харажатларини кредит карта ҳисобидан тўлайди.

      – Ростданми? – Зои кўп одамлар у билан бир қайиқда – бир хил вазиятда эканига унчалик ҳайрон бўлмади. Ахир шунинг учун ҳам у ишлайдиган саёҳат журнали жуда машҳур эмасми? Одамлар қурбим етмайди деб, ўзларига раво кўра олмаган саргузаштларни журнал саҳифаларидан томоша қилишни севадилар.

      – Аммо ундан ҳам қизиқроқ жойи, – деди Ҳенри, – тадқиқотда қатнашган инсонлардан нима учун пулини тежамагани ёки қандайдир пенсия режаси4 ни бошламагани ҳақида сўрашганда, деярли ҳамма бир хил – “ойлигим етарли эмас” деб жавоб берган, – Ҳенри кулиб юборди. – Уларнинг бари камида шундай дейишган, лекин, албатта, бу тўғри эмас. Даромадининг ортиши ҳеч қанақасига уларнинг аҳволини ўзгартира олмайди.

      Зои Ҳенрининг сўзларига бор эътиборини қаратди:

      – Нима дедингиз?

      У нотўғри эшитган бўлса керак. Иш ҳақининг кўпайиши ёрдам бермайдими? Ахир бу муаммонинг асл ечими-ку!

      Ҳенри афсус билан бош чайқади.

      – Йўқ, аслида бу ечим эмас. Аксарият одамлар кўпроқ пул топа бошлаши билан уни кўпроқ сарфлашни ҳам бошлайди.

      – Бу… – тўхтаб қолди Зои. “Бундай эмас, ҳар ҳолда мен бундай қилмайман” демоқчи эди у.

      Аммо бу гап тўғримиди?

      – Фаолияти давомида чўққига кўтарилиб, тўсатдан миллионларга баҳоланадиган, аммо кўз очиб юмгунча синадиган қайсидир кино юлдузи, машҳур хонанда ёки спортчи ҳақида тез-тез ўқиб турасизми? – сўзлашда давом этди бариста.

      Бир ҳафтагина олдин Зои худди шунга ўхшаш воқеани ўқиганди.

      – Лотерея ютганлар қанчалик тез қарзга ботиб кетишади? Кўряпсизми, бундай одамлар учун пул топиш эмас, балки уни сақлаб туриш муаммо, – давом этди бариста. – Ғалати ҳақиқат шундаки, Зои, ишлаб пул топиш, ҳатто у жуда катта миқдорда бўлса ҳам, албатта бадавлатликка олиб келавермайди. Нима учун? Чунки аксарият одамлар ишлаб кўпроқ пул топишни бошлаши билан шунчаки сарфлашни ҳам оширадилар. Даромад бамисли тўлқин, харажатларингиз эса қайиққа

Скачать книгу


<p>4</p>

Пенсия жамғармаларини мустақил шакллантириш имконини берувчи нодавлат пенсия таъминоти тури.