Латте омили. Джон Дэвид Манн
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Латте омили - Джон Дэвид Манн страница 12
– Ўтган ҳафта неча соат ишлаганингиз ҳақида сўрасам майлими? – савол берди Ҳенри
– Қирқ соатча.
Аслида, эллик соатга яқин, ҳатто ундан кўпроқ ишлаганди.
– Яхши. Шу соатларнинг қанчасини ўзингиз учун ишлашга сарфладингиз?
Зои жавоб бермоқчи эди, аммо бир оғиз сўз айтишга улгурмай тўхтади. Ҳаммасиними? Ёки ҳеч қанчасиними?
– Мен… нимани назарда тутаётганингизни тушунолмадим, шекилли. Ўзим учун ишлаш? Қандай қилиб?
– “Ўзингиз учун ишлаш” деганда топган пулингизнинг ўзингизга кетадиган қисмини назарда тутдим. Ҳаётингизни қуришга, ўзингизга сармоя киритишга сарфланадиган қисмини.
– Яхши, – деди Зои ва бир зум жим қолгач, деди: – Саволингизга жавоб бера олмасам керак.
– Хўш, келинг, унда буни аниқлаймиз.
У чарм муқовали дафтаридаги бўш саҳифани очди, ўша оддий қаламини чиқарди ва тушунтиришда давом этаркан, нималарнидир чизди:
– Айтайлик, иш кунингиз соат 9:00 да бошланади. Одатда 9:00 дан 11:30 гача топган пулингиз тўғридан-тўғри солиқларга кетади.
У соат чизиб, соат тўққиздан ўн бир яримгача бўлган вақт оралиғини белгилади ва ушбу бўлакка қопини пул билан тўлдираётган узун бўйли ва соқолли Сэм амакининг5 суратини чизди.
– Вой, – ғўлдиради Зои, – буни ҳеч қачон шу тарзда ўйламаган эканман.
Ҳенри бош ирғади.
– 11:30 дан кейин ишга келишни хоҳлаб қолади киши, – дея кулиб қўйди. – Соат 11:30 дан 14:00 гача ишлаган пулингизни…
Бариста тўхтаб, Зоига кўз ташлади:
– Уйингиз ипотеками? Ижарами?
– Ижара, – жавоб берди Зои.
Ҳенрининг чизиш услуби уни ҳайратда қолдирди: бир нечта қатъий ва тезкор чизиқлар ва чизма тайёр! Сурат бамисоли қаламнинг учидан қоғозга лип этиб тушишни кутиб тургандек эди.
– Яхши. Ижара ва коммунал тўловлар. 14:00 дан 15:00 гача ишлаб топганингиз одатда транспорт харажатларини қоплайди. Ва 15:00 дан 17:00 гачаси – қолган ҳамма нарса: соғлиқ, ўйин-кулги, қарз, кредит қарзлари…
– Талабалик кредитлари, – қўшимча қилди Зои.
– Ҳа, тўғри, – деб маъқуллади Ҳенри. – Талабалик кредитлари. Жуда ёмон нарса-да. Ва, албатта, озиқ-овқат…
– Асосан кўчада овқатланаман, – изоҳ берди Зои.
– Ҳа-я, қаҳва ҳам бор, айтганча, – Ҳенри Зоининг қўлидаги латтега ишора қилди.
– Ҳа, қаҳвани ҳам унутмайлик, – деди Зои.
Иккаласи ҳам кулишди.
– Мана шу орадаги бир неча дақиқалик ишдан келадиган пулни тежаб қолишга ҳаракат қилишингиз мумкин. Лекин кўпчилик бундай қилмайди. Кун охирига бориб, суратни сотиб олиш учун ортиқча пулингиз қолмаслигига ҳам сабаб шунда.
Бу гапларнинг бари нохуш туюлганига қарамай, Зои охирги сўзларни эшитганида танасини жимирлатган оний лаҳзалик тўлқинни ҳис этмай
5
Сэм амаки – АҚШ ҳукуматини ифодалаш учун ишлатиладиган тахаллус.